Қайднома

Қидирув

«Атлетико»нинг «камбек» амалга ошира олмаслигини исботловчи 7 сабаб

«Атлетико»нинг «камбек» амалга ошира олмаслигини исботловчи 7 сабаб

  10.05.2017 13:22
  0
  1177
«Атлетико»нинг «камбек» амалга ошира олмаслигини исботловчи 7 сабаб

Чемпионлар лигасининг ушбу босқичи «Реал» учун омадлироқ саналади ва айни дамдаги вазият ҳам Қироллик клубининг «Висенте Кальдерон»да муваффақиятга эришишига ишора қилмоқда.

Испаниянинг машхур нашри Marca Кардиффга «Атлетико» эмас айнан «Реал» боришини исботловчи еттита сабабни кўрсатиб ўтди.

1. Натижа

«Сантьяго Бернабеу»да қайд этилган 3:0 ҳисобидаги ғалабанинг ўзи «Мадрид»ни бир оёғи билан Кардиффда эканлигига ишонтирмоқда.

2. Криштиано Роналдунинг «матрасчилар»га қарши ўйинлардаги юқори формаси

Португалиялик футболчи ўтган икки дербида олтита гол киритишга эришди. Бу эса «бланкос»нинг сафарда ҳеч бўлмаса яна битта гол кирита олишига ишонтиради, агар бу ҳолат юз берса майдон эгаларига бешта гол керак бўлади.

3. Мадриднинг «Реал» клуби кетма-кет 60 ўйиндан бери гол киритмоқда

Қироллик клуби Зинедин Зидан жамоага келганидан бери деярли ҳар бир учрашувда гол урмоқда, эртанги ўйиндаги меҳмонларнинг битта голи ўйин масаласини ҳал қилиб қўйиши мумкин.

4. Жамоанинг сафар ўйинларидаги ажойиб формаси

Бошқа жамоалар кўпинча сафар учрашувларида қийинчиликка дуч келадилар, аммо бу борада «қаймоқранглилар»да ҳеч қандай муаммо йўқ.

5. Синалган асосий таркиб

«Мадрид»нинг ҳозирги таркиби кучли иштиёқ ва юқори тажрибага эга, ҳамда «Кальдерон»да юзага келадиган босимга бемалол дош бера олади.

6. Руҳий устунлик

ЕЧЛ баҳслари жамоаларга жуда катта босим юклайди, Лиссабон ва Миландаги финаллар «Атлетико»нинг қалбида чуқур жароҳат қолдирган.

7. «Реал»нинг таркиби тетик футболчиларга тўла

Зидан дерби олдидан кўпгина етакчиларга дам олиш имкониятини яратиб берди, Симеоне жамоасида эса бошқача ҳолат. «Атлетико»га бутун ўйин давомида босим уюштириш жуда қийин бўлади.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz