Қайднома

Қидирув

Янги лойиҳа: Биласизми? Мадрид дербисида нималар бўлган!

Янги лойиҳа: Биласизми? Мадрид дербисида нималар бўлган!

  10.05.2017 20:43
  0
  767
Янги лойиҳа: Биласизми? Мадрид дербисида нималар бўлган!

Эътиборингизга “БИЛАСИЗМИ” лойиҳасининг илк сонини тақдим этамиз. Мазкур лойиҳада футбол ҳақида энг қизиқарли фактлар, натижалар, футболчилар ҳаёти, умуман футболга оид сиз билмаган барча маълумотларни тақдим этамиз.

Лойиҳамизнинг биринчи сонини бугун бўлиб ўтадиган “Мадрид дерби”си бўйича қизиқарли фактларни йиғишдан бошладик.

Ҳўш, бугун “Атлетико” ўз майдонида “Реал”га муносиб қаршилик кўрсата олармикин?

Икки жамоа бундан аввал 181 маротаба тўқнаш келган бўлишсада, Европа Чемпионлар Лигасида саккиз, Испания Супер кубокида икки, Испания кубоги учун ўн бир марта баҳс олиб боришган.

“Мадрид дербиси” илк маротаба 1929-йил 24-февралда ўтказилган бўлиб, унда “қироллик клуби” “Сантьяго Бернабеу”да “Атлетико” устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган.

Шунингдек, “Реал” “Атлетико” дарвозасига 181 учрашувда 318 та гол урган бўлса, ўз дарвозасидан 239 та тўп олиб чиққан.

“Реал” 181 “Мадрид дерби”сида 96 марта ғалаба қозонган бўлса, “Атлетико” 46 марта ғалаба қозонишга эришган. Бунлан ташқари жамоалар 39 марта дуранг ҳисобига рози бўлишган. Демак, устунлик “Реал” тарафида.

Умумий кўриниш:

“Реал” Мадрид - 96 ғалаба  

“Атлетико” Мадрид  - 46 ғалаба

Ўзаро дурранглар - 39

*********************************

Энг йирик ҳисоб 5:0

02.11.1958 ва 30.10.1983 йилларда “Реал” “Атлетико” дарвозасига беш марта гол йўллаган бўлса, “Атлетико” 1947 йилнинг 23 ноябрида “Реал” дарвозабонини беш марта ранжитган.

Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионлар лигасининг ярим финал жавоб учрашуви бугун Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади.

P^S: Лойиҳа ривожланиши учун бизни кузатишда давом этинг.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz