Қайднома

Қидирув

Месут Ўзил: «Арсенал»даги тақдирим Венгерга боғлиқ эмас»

Месут Ўзил: «Арсенал»даги тақдирим Венгерга боғлиқ эмас»

  10.05.2017 23:28
  0
  303
Месут Ўзил: «Арсенал»даги тақдирим Венгерга боғлиқ эмас»

«Арсенал»нинг германиялик ярим ҳимоячиси Месут Озил кейинги мавсумда ҳам «канорирлар» сафида қоладими? Sky Sports телеканали мухбирлари уни суҳбатга чорлаб, айни шу масалани ўртага ташлашди - Озилнинг келажак режалари қандай?

Аввалроқ агарда Арсен Венгер жамоа билан шартномаси муддатини узайтирсагина Германия термаси ярим ҳимоячиси «тўпчилар» сафида қолиши ҳақида хабарлар тарқалганди. «Йўқ, «Арсенал»даги келажагим фақат Венгерга боғлиқ эмас. Тўғри, Лондонга келишимга айнан шу мураббийнинг ишонч билдирганлиги сабаб бўлганди»,-деди футболчи бу масалада. Озил шунингдек,  жамоани 20 йил кўпроқ вақтдан буён бошқариб келаётган мутахассиснинг профессионаллик салоҳиятига алоҳида тўхталди: «Улкан тажрибага эга мураббийнинг «Арсенал»ни дунё бўйича етакчи клублар қаторига олиб чиққанини унутмаслик керак. Хуллас, Венгер юксак ҳурматга лойиқ инсон. Афсуски, унинг «Арсенал»да қолиш-қолмаслигини мен ҳал қилолмайман. Нима бўлишидан қатъий назар, биз жамоа сифатида олға интилмоқдамиз. Табиийки, ўз олдимизга қўйилган вазифаларни уддалаш учун бор имкониятларни ишга соламиз». Эслатма, Венгер ўз келажаги хусусида якуний қарорни ёзда қабул қилишини айтганди. «Арсенал» ҳимоячиси Начо Монреаль эса яқинда клуб раҳбарияти франциялик мутахассисга янги шартнома таклиф қилишга тайёр эканлиги ҳақида гапирди.

Озил суҳбат давомида экспертлар томонидан ўзига нисбатан билдирилаётган фикрлар, жумладан, танқидларга ортиқча эътибор қаратмаслигини таъкидлади: «Айрим мухлислар мени ёқтирадилар, айримлари йўқ - бу оддий ҳолат. Кимдир жисмоний кўрсаткичларимни ҳисоб-китоб қилади ва ўйлайдики, бу масала мени ташвишлантиради. Йўқ, четдан янграйдиган гапларга унча эътибор бермайман ва ўзимни ўзгартиришга уринмайман ҳам. Табиатим ва ўйин услубим шундай...

Қаерда тўп сурмайин, фанатлар мендан кўпроғини талаб қиладилар. Чунки ҳар қандай вазиятни ўзгартириб юборадиган ўйинчилар тоифасиданман. Албатта, танқидлардан қочиб қутулишнинг иложи йўқ. Мақтовлар хусусида ҳам худди  шундай дейиш мумкин. Бироқ шахсан мен учун мухлислардан кўра, мураббийнинг фикри муҳимроқ. Буни бир неча марта таъкидлаганман. Очиғи, мухлисларнинг айрим фикрларини тушунолмайман: «Қаранг, Озил аввалгидек эмас - тўп учун курашмаяпти, ўзини жангга урмаяпти. Иштиёқи сусайиб қолгандек». Йўқ, аслида ундай эмас. Бунга шубҳа қилсангиз, статистик кўрсаткичларимга қаранг: ҳаракатлар динамикаси бўйича бошқалардан сира ортда қолмаяпман. Хуллас, ҳамон зиммамдаги вазифаларга жиддий ёндашяпман».

Месут суҳбат охирида ўзини афсонавий Деннис Бергкамп билан қиёслашларига тўхталиб, бу борада ҳам аниқ фикр билдирди: «Албатта, бу ўзимдан фахрланишим учун яхшигина сабабдир. Тан оламан, бундай эътироф - катта шараф! Бергкамп - «Арсенал»нинг тирик афсонаси, ўз услуби билан ном қозонган ажойиб футболчи. Аммо мени бошқаларга ўхшатишларини унча ёқтирмайман. Чунончи, болалигимдан ўз услубимни шакллантиришга уриниб келганман. Хулоса шу - Бергкамп билан тенглаштиришлари яхши, лекин Месут Озил бўлиб қолганим маъқулроқ...».

Содиқ СОБИР тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

«Реал»ни афсуслантирган келишувлар

Роналдунинг тақдири ҳалми?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 38 93
2 Тоттенхэм 37 83
3 Ливерпуль 38 76
4 Манчестер Сити 37 75
5 Арсенал 37 72
6 МЮ 37 68
7 Эвертон 38 61
8 Борнмут 38 46
9 Вест Бромвич 37 45
10 Саутгемптон 37 45
11 Вест Хэм 38 45
12 Лестер 37 44
13 Сток Сити 38 44
14 Кристал Пэлас 38 41
15 Суонси 38 41
16 Бёрнли 38 40
17 Уотфорд 38 40
18 Халл Сити 38 34
19 Мидлсбро 38 28
20 Сандерленд 37 24
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

«Манчестер Юнайтед» сафарда «Тоттенхэм»га имкониятни бой берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
uzbektop.ru ByTOP.info WAPLOG.TOP
aiwe.ru  - Рейтинг мобильных сайтов Rutop.info - Бесплатный рейтинг сайтов. Рейтинг лучших WAP сайтов imtop.su daxshat.top Uzbekona.TopWmSTAT.RuStatok.nettop.realuz.ru