Қайднома

Қидирув

Кутилганидек, «Қироллик клуби» финалда «Ювентус» билан ўйнайди

Кутилганидек, «Қироллик клуби» финалда «Ювентус» билан ўйнайди

  11.05.2017 01:40
  0
  706
Кутилганидек, «Қироллик клуби» финалда «Ювентус» билан ўйнайди

Европа Чемпионлар лигаси мусобоқасининг ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Атлетико» Мадрид – «Реал» Мадрид учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, мезбонларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашув иккала томоннинг шиддатли ҳаракатлари билан бошланди. Айниқса майдон эгаларининг иштиёқи жуда баланд бўлди. Натижада учрашувнинг 13-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Сауль мезбонларни олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтиб мазбонларнинг ҳужуми рақиб жарима майдончаси ичида қўполлик билан тўхтатилди. Рафаэл Варан жарима майдонига ёриб кирган Фернандо Торресни йиқитди ва учрашув бош ҳаками ўн бир метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини Антуан Гризманн аниқ бажарди ва ўйинга интригани қайтаргандек бўлди.

Ушбу голдан сўнг «Атлетико» яна эски услубига қайтди ва ҳимоядан ўйнай бошлади. Биринчи бўлим ўрталари кетма-кет қўполликлар ва сариқ карточкалар билан ёдда қолди. Бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Карим Бензема чап қанотдан бир нечта рақибларини алдаб ўтиб, тўпни Тони Кроосга ташлаб берди. Крооснинг зарбасини Облак қайтаришга эришди, бироқ қайтган тўпни Иско дарвозага жойлаб қўйди ва меҳмонларга катта устунлик тақдим этди.

Иккинчи бўлим биринчисига нисбатан сокин бошланди ва ўйин асосан майдон марказида кечди. Учрашувнинг 66-дақиқасида мезбонларда яхши имконият бўлди, бироқ Кейлор Навас дарвозага берилган иккита зарбани ҳам қайтаришга эришди.

Шу тариқа икки ўйин натижасига кўра «Реал» финалга йўл оладиган бўлди. Энди Кардиффда «Реал» ва «Ювентус» қарама-қаршилиги гувоҳи бўламиз.

ЕЧЛ

Ярим финал, Жавоб ўйини

Атлетико (Испания) – Реал Мадрид (Испания) 2:1 

Голлар: 1:0 – 12 Сауль, 2:0 – 16, пенальти Гризманн, 2:1 – 42 Иско.

Атлетико – Облак, Савич, Годин, Филипе Луис, Хименес (Парти, 57), Сауль, Феррейра Карраско, Габи, Коке (Корреа, 76), Гризманн, Торрес (Гамейро, 56).

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Данило, Рамос, Модрич, Каземиро (Васкес, 77), Кроос, Иско, Роналду, Бензема (Асенсио, 77).

Огоҳлантиришлар: Данило (4), Савич (6), Годин (34), Рамос (34), Габи (37), Корреа (85).

Илк учрашув: 0:3


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz