Қайднома

Қидирув

Футболчи Томас Мюллернинг уч ҳаёти

Футболчи Томас Мюллернинг уч ҳаёти

  11.05.2017 08:33
  0
  1567
Футболчи Томас Мюллернинг уч ҳаёти

27 ёшига келиб Томас Мюллер футболдаги учинчи ҳаётини яшаяпти ва ҳамон феномен бўлиб қолмоқда. «Улар жисмоний томондан жуда кучли ва ҳеч қачон темпни пасайтиришмайди. Бу идеал даражадаги жамоа, бизга жуда ва жуда қийин бўлди», — деганди Чемпионлар Лигаси ярим финали (2009/10)дан сўнг «Лион» бош мураббийи Клод Пюэль. Французларга бор-йўғи икки бор зарба бериш имкони берилди, холос. Ван Галл учун мудофаа ҳужумдан бошланди ва голландияликка керакли ритмни яратиб берган футболчилар - Томас Мюллер ва Ивица Олич бўлишди. Уларнинг мудофааланишдаги билимлари, прессинг ҳосил қилишдаги қобилиятлари, шунингдек, рақиб тўпни йўқотган заҳоти бўш зоналардан тезлик билан фойдалана билишлари рекордмайстернинг версияси асоси бўлиб хизмат қилди.

Ван Галнинг тан олишича, у «Барселона» услубларидан илҳомланган, Йоахим Лев эса термадаги бавар услубларига урғу берган, ўшанда номи ҳеч кимга маълум бўлмаган Мюллерга эса унданда меҳнаткашроқ Мирослав Клозе кўмаклашганди.

Томас Мюллернинг футболдаги биринчи ҳаёти шундай бошланганди. 1,5 йил давомида у Ван Галл бошчилигида «Бавария»нинг 2-жамоаси футболчисидан жаҳон сенсациясигача бўлган йўлни босиб ўтди - немис клубининг асосий ўйинчисидан, ЖЧнинг бош кашфиётигача. Маълум бўлишича, ҳимоячилар бундай услубга мутлақо тайёр эмас эканлар — Мюллер тўп бор жойда эмас, у ошириладиган ерда пайдо бўларди. Асосий фазилати — вақтида ҳимоячилардан ортга бир қадам ташлаш, тактик ва позицион фикрлаш бўлиб, бунга концентрациянинг юқори босимини ҳам қўша билганди.

Мюллер Чемпионлар Лигаси финалини - «Интер»га қарши баҳсни ўтказиб юборди, балки, ўшанда у мавсумдаги ягона хатога йўл қўйгандир - жамоаси 0:1 ҳисобида ортда бораётганида яхши позициядан мўлжални аниқ ола билмади, оқибатда немислар мағлубиятга учрашди. Бироқ ёш ҳужумчини бу синдиролмади. Бир ойдан сўнг у ЖАРда «ёнди», чорак финалда Диего Марадонага исми-шарифини ёдда қолдиришга мажбур қилди, бироқ иккинчи сариқ карточкани олди. Маълум бўлишича, қисқа фурсат ичида Мюллер Германия термаси учун шу даражада керакли ўйинчига айланиб улгурган эканки, унинг дисквалификацияси Михаэл Баллакнинг Корея тарихини такрорлаш бўлиб қолди — энг асосий баҳсда Томаснинг майдонда йўқлиги билиниб қолди. Учинчи ўрин учун ўйинда эса Мюллер яна энг яхши бўлди.

Юппе Хайнкес даврида Мюллер услубини автомат даражасига етказди ва тахминан минглаб мақолаларнинг қаҳрамонига айланди. Уни «Европадаги энг сирли футболчи», «Фазилатларсиз «қотил», деб ҳам аташди. Бьорн Андерссон - «Бавария»нинг ёш координатори эса (айнан у «Уэмбли»даги Чемпионлар Лигасидаги немислар авлодини тарбиялаган) тўпга биринчи тегинишга алоҳида аҳамият берарди. Шведнинг фикрича, айнан тўпни идеал даражада ўзига бўйсундириб олиш Мюллерга жарима майдонида устунлик яратган — у тўпни қай тарзда қабул қилиб олишни эмас, жамоадошлари, ҳимоячилар ва дарвозабон қаерда жойлашганлигига аҳамият қаратган.  Шу тариқа Томас хотиржамлигини йўқотмасди ва бу бошқа футболчилардан уни ажратиб турарди.

2013 йилдаги буюк Мюнхен треблидан сўнг, жамоада Хосеп Гвардиола пайдо бўлди ва кўпчилик  Мюллер каталониялик учун керакли футболчига айланиши борасида ўйга толди. Аммо улар бир-бирлари учун ўта зарур бўлиб чиқишди. Пеп Мюллерга хоҳлаган пайтда суяниш мумкинлигини биларди (2014/15 йиллар мавсумида ҳужумчи еттита позицияда ўйнашга улгурди), Мюллер бўлса мураббийга унинг ғояларини амалга оширишда ёрдам бераётганидан мамнун эди. «Мен турли позицияларда ўйнаётганимдан хурсандман, мураббий кенг имкониятлар бераётгани омадим келганидан. Майдондаги анархияга жавобгарман», — деганди футболчи  Гвардиола ҳақида тўхталаркан.

Бу унинг иккинчи ҳаёти эди.  У «қотил-механик»дан «амалиётчи анархист»га - нафақат жарима майдонида, балки унинг ташқарисида ҳам доимо ҳаракатда бўлган ўйинчига айлана бошлаганди. Қиммати фақатгина ста-тистика бўлибгина қолмади, боиси у тўпга тегинмай ҳам голли вазиятлар яратар, яъни ўз ҳаракатлари билан ҳимоячиларни адаштирарди. Футболчи рақиб дарвозаси олдида қўлга тушмасга айланди — Бразилиядаги ЖЧда «тоза форвард» бўлиб майдонга тушмагани ҳолда, рақиб жарима майдонида тўпга энг кўп тегинган айнан Мюллер эди. Гвардиола бу футболчида унинг услубига мутлақо ёт бўлмаган идеал даражадаги тактик қуролни яратди: рақиблар Мюллернинг услубига қай тариқа тайёрланишни билишмасди, боиси у мураббийдан қандай топшириқ олиб майдонга тушишидан бехабар эдилар.

Карло Анчелотти Томас Мюллернинг футболдаги учинчи ҳаётини қай тарзда бошлаганини англаш учун унинг ҳаракатлари харитасига назар солиш даркор. У қуйидагича:

Бу карта 2014 йилнинг февралида Лондоннинг «Арсенал» клуби билан ўйинга - Гвардиоланинг биринчи мавсумига тегишли. Ўшанда Мюллер заҳирадан майдонга тушиб, ўйин тақдирини ҳал қилди - аниқ зарбалари билан эмас, аниқ узатмалари билан. Дарвоза бурчагининг ўнг нуқтаси — ўйинчилар энг кўп ташриф буюрадиган жой: у ичкаридан тўпни қабул қилиб олиб, қанот чизиққа ўтиб кетар, дарвоза бурчак қисмига яқинлашар, у ерда тўпни қайта қабул қилар ва диагонал бўйича тўпни ортга узатар ёки дарвоза яқинига ташлаб берарди. Анчелотти Мюллер айнан шу зонадан узатмаларни амалга оширишни қойиллатишини англаб қолди ва бундан имкон қадар унумли фойдаланишга интилди.

Зеро, италиялик мураббий доим шогирдларининг ички иқтидорларини кашф этишдаги топағонлиги билан бежиз ном чиқармаганди. Томаснинг ҳимоячиларни адаштиришга бўлган алоҳида қобилияти Анчелоттига «Бавария»нинг бошқа ҳужумкор футболчиларидан максимал даражада фойдаланиш имконини берди. Харитага кўк қалам билан Гвардиола давридаги сўнгги 10 ўйинда Мюллер эгаллаган позициялар белгилаб қўйилган, қизилда эса — Анчелотти давридаги сўнгги 10 баҳс. Булардан маълум бўляптики, италиялик мураббий Пепдан фарқли равишда, ким рақиб бўлишидан қатъий назар майдонда Томаснинг ўрнини ўзгартирмаяпти.

Аммо ҳаммаси осонликча бўлмаганди. Мюллер куз келиши билан «Бавария» қийинчилик билан зафар қучаётганини унутмас, мухлислар эса севимли футболчиларининг оғир юкламасини унутмаган ҳолда, мураббийни Томасга муносиб издош топмаганликда айблашарарди. «Мен ахмоқ эмасман», — дерди Анчелотти шундай вазиятларда ва ўз услубига содиқ қоларди. Унинг ғоялари ноябрь охирларига бориб мевасини бера бошлади, қишки танаффус эса «Бавария» учун вақтида кириб келди (жамоа ўз танқидчиларига муносиб жавоб берди), бир ойни йиғилган материалларни ўрганишга сарфлаган рекордмайстер кузнинг охирларида ўзи ва шогирлари учун ўта муҳим муваффақиятларга эришди - «Байер», «Атлетико» ва Лейпциг мағлуб қилинди, майдондаги энг яхши футболчи деб эса Тьяго Алькантара топилди.

Гвардиола даврида ўзини кашф этишда муаммоларга дуч келган футболчи Анчелотти мураббийлигида очилиб кетди, у олдинги мавсумлардагидан самаралироқ тўп сурарди.  Ҳатто Пепдан ҳам (бир баҳсда ўртача 0,89 гол - аввалги мавсумда бу рақам 0,82га тенг бўлганди), Роберт Левандовски ҳам оёққа турди — ва буларнинг барчаси Анчелотти Мюллердаги натижани қурбон қилгани оқибати эди. «Бавария» мураббийи доим устоз бўлишдан ҳам юқори мақомда туриши лозим - клубнинг кейинги 5 йиллик стратегияси тўғрисида фикрлаши шарт. Италиялик олдида Рибери ва Роббенга боғлиқликни камайтиришдай оғир вазифа турарди ва бунинг учун Анчелотти Мюллернинг функциясини ўзгартиришга ва максимал даражада Левандовски, Алькантару ва Видалга суянишга қарор қилди.

«Мен ундан Робен ёки Дуглас Костуга тақлид қилишни сўрамайман. У бажарадиган ягона юмуш — ўйинни ўзи тушунадиган даражада ташкил этиш, ичкаридан ёки қанотдан чиқиб, керакли вақтда керакли позицияда пайдо бўлишдир. Бу рақиб футболчиларида бир қатор тушунмовчиликлар келтириб чиқаради ва албатта, бизнинг фойдамизга ишлайди», — деганди у футболчининг майдондаги янги ўрни ҳақида гапираркан. Бу вазифа футболчи 2014 йилнинг февралида «Арсенал» билан баҳсда олган топшириғига ўхшаш. Энди у доимий равишда шу вазифани бажариш учун майдонга тушмоқда ва бу эффектига таъсир этмай қолмаяпти.

Биринчи харитада Мюллернинг ўтган мавсумдаги ўткир бурчак оширмалари  акс этган: агар майдонни 9та квадратга бўладиган бўлсак, у ҳолда умумий квадратларнинг 41% биринчи квадратга - майдоннинг сўнгги учдан бирига тўғри келади. Мавсум бошидан бошлаб бу рақам орта бошлади ва иккинчи картада футболчининг қишки мавсумдаги ҳал қилувчи оширмалари белгиланди — ушбу квадратда энди 69%.

Янги талабларга мос равишда ўйинини қайта қуриб олган Мюллер мавсум бошида инқироздан чиқди — бугун бундеслигада бирорта ҳам футболчи йўқки у каби голли узатмаларни амалга оширса. «Ассистлар мен учун худди голлар каби ўта муҳим», — дейди Томас ва у томонидан бу сўзларнинг айтилиши олдинги икки ҳаётида умуман мумкин эмасди. У ҳеч қачон «Олтин тўп»ни олмаган, боиси ҳаммани ҳайратда қолдирадиган ҳаракатларни амалга оширмайди, аммо ўзига юклатилган вазифани аниқ бажариши ҳурматга лойиқ.

И.ОБИДОВ тайёрлади.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz