Қайднома

Қидирув

Давид Трезеге: «Гризманн янги авлод ёқимтойи»

Давид Трезеге: «Гризманн янги авлод ёқимтойи»

  12.05.2017 03:33
  0
  1172
Давид Трезеге: «Гризманн янги авлод ёқимтойи»

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Давид Трезеге фаолиятини деярли иккита клубда ўтказган. Дастлаб беш мавсум «Монако»да тўп сурди. Бу давр оралиғида у таниқли футболчилардан бирига айланди. Кейинчалик ўн йил «Ювентус»да ўйнади. Буни қарангки, ЕЧЛ-2016 |2017 ярим финалида унинг собиқ жамоалари тўқнашадиган бўлди. Мазкур учрашувдан олдин ФИФА расмий сайти Трезеге билан суҳбат уюштирди.

- «Монако» ва «Ювентус» баҳси сиз учун алоҳида аҳамият касб этади. Бу икки жамоанинг ўзаро тўқнашишини билганингизда хаёлингизга нима келди?

- Тўғрисини айтсам, «Монако»-«Ювентус» финалини кўришни истагандим, лекин улар олдинроқ тўқнашадиган бўлишди. Нима бўлган тақдирда ҳам, бу мен учун ўзига хос ўйин. Чунки ушбу икки клуб ҳаётимнинг муҳим бўлагига айланиб улгурган. Албатта, бўлажак ўйинда «Ювентус» фаворит ҳисобланади. Бироқ «Монако»нинг олдинги учрашувлардаги иштирокини кўриб, бемалол рақобатлаша олади, деган фикрга келдим.

- «Реал» ва «Атлетико»? Қайси клубга мухлислик қиласиз? Ҳамюртингиз Антуан Гризманн бўлажак учрашувда ўзини кўрсата олармикан?

- «Реал» бундай ўйинларда жуда кучли ўйнайди. Қолаверса, жамоанинг таркиби ҳам юлдузли. Уларнинг ЕЧЛ бош соврини учун асосий даъвогар саналишлари бежиз эмас. Бошқа тарафдан, Антуан мазкур баҳс­да муҳим роль ўйнайди, деб ҳисоблайман. Биринчидан, у «Атлетико» етакчиси. Иккинчидан, у Миланда бўлиб ўтган финалдаги мағлубият учун реванш олишга уринади. Ўшанда Гризманн пенальтини аниқ амалга ошира олмаганди. Жорий мавсумда у янада кучайди. Антуан ва унинг жамоа­си учун бўлажак ўйиндаги ғалабанинг аҳамияти жуда юқори.

- Гризманн «Олтин тўп-2016»ни топшириш маросимида Криштиану Роналду ва Лионель Месси билан кучли учликдан жой олди. Нима деб ўйлайсиз, у шундай шарафга ҳақли равишда эришдими?

- Месси ва Роналду бутун фаолиятлари давомида ажойиб ўйин намойиш этиб келишмоқда. Антуан эса улардан ўрнак олиб, ўсишга эришмоқда. У ҳали ёш, имкониятлари етарли. Боз устига, «Атлетико» унга тўлиқ мос келадиган ўйин намойиш қилмоқда. Диего Си­меоне жаҳоннинг энг яхши мураббийларидан биридир. Айнан у туфайли Антуаннинг очилмаган қирралари намоён бўлди. Ўйлайманки, Гризманн юқоридаги икки даҳонинг натижаларини қайтаришга интилади.

- Унинг қайси жиҳатларини алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз?

- Антуан ҳужум ва ярим ҳимояда кўприк бўлишни хуш кўради, ҳамиша жамоавий ўйинга мос тарзда ҳаракат қилади. Шунингдек, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам доимо курашга тайёр. Гризманн майдондаги қарашларини ўзгартирди, тезлиги анча ошди.

- «Атлетико»дан ташқари, Гризманн Франция терма жамоасининг ҳам етакчиларидан биридир. Собиқ жамоадошингиз Дидье Дешам қўл остидаги жамоа борасида қандай фикрдасиз?

- Франция термаси яна совринлар учун даъвогарлик қилмоқда. Бу авлод вакиллари мухлисларда ҳам илиқ таассурот уйғотишмоқда. Улар жамоа ва унинг мураббийига ишонишади. Гарчи Европа чемпионати финалида португалларга имконият бой берилган бўлсада, анча ўсиш кузатилди. Турли авлодларнинг ўз «кумир»лари бўлган. Менимча, Гризманн янги авлод «ку­мир»ига айланиб улгурди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz