Қайднома

Қидирув

Анонс «Манчестер Юнайтед» - «Сельта»

Анонс «Манчестер Юнайтед» - «Сельта»

  11.05.2017 19:00
  0
  704
Анонс «Манчестер Юнайтед» - «Сельта»

“Манчестер Юнайтед” 12 майга ўтар кечаси ўз уйида “Сельта” билан Европа Лигаси финал йўлланмаси учун майдонга чиқади.

Бир ҳафта аввал “қизил иблислар” Маркос Решфорднинг голи эвазига “Сельта”ни кичик ҳисобда мағлуб этган эди. Айнан шу ғалаба Моуринью учун финал учрашувига тайёргарлик кўриш учун етарли бўлди ва Премьер-Лигадаги кучли тўртлик учун курашдан воз кечди.

Энди “Юнайтед” бутун эътиборини Европа Лигасида зафар қучишга қаратади.

“Мен ва менинг шогирдларим учун Чемпионлар Лигаси ўзига ҳос аҳамиятга эга. Агар биз у ерда эмас эканмиз, демак биз етарлича кучли эмасмиз. Чемпионлар Лигаси биз иштирок этмоқчи бўлган мусобақа.

“Сельта” тарихида бу биринчи ярим финал ҳисобланади. Улар уч маротаба чорак финалда таслим бўлишган.

Ички чемпионатдаги дисквалификация Европа Лигасига таъсири йўқ ва Маруан Феллайни жамоасига ёрдам бера олади. “Арсенал” билан ўйинда иштирок этмаган Антонио Валенсия машғулотларда қатнашди. Маркос Рохо, Люк Шоу, Тимоти Фосу-Менси, Эшли Янг ва Златан Иброҳимович учун мавсум аллақачон ўз ниҳояси етган.

Европа Лигаси 1/2 финал. Жавоб учрашуви.

“Манчестер Юнайтед” (Англия) – “Сельта” (Испания). Биринчи ўйин 1:0

Манчестер. “Олд Траффорд” 00:05 (Тошкент вақти билан)


Манба: fapl.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz