Қайднома

Қидирув

«Реал» Аdidas билан мега-ҳамкорлик ўрнатди

«Реал» Аdidas билан мега-ҳамкорлик ўрнатди

  11.05.2017 21:27
  0
  683
«Реал» Аdidas билан мега-ҳамкорлик ўрнатди

«Реал»нинг техник ҳомий - Adidas билан келишуви 1 миллиард еврога баҳоланмоқда. Football Leaks хабарига кўра, томонлар 2015 йили 10 йиллик шартномани расмийлаштиришган.

Хуллас, Adidas томонидан ажратиладиган йиллик сумма 100 миллион еврога тенг. Шундан 70 миллиони қатъий белгиланган. Қолган 22,5 фоиз маблағ «Реал» атрибутлари сотуви улушидир. У одатда йилига 30 миллион еврони ташкил қилади.

Шунингдек, бонуслар ҳам кўзда тутилган. Дейлик, «Реал» чемпионлик учун 2,5 миллион евро олади. 2020 йилдан сўнг бу сумма 3,5 миллионга ошади.

Германия спорт фирмаси бунинг эвазига «Реал»нинг чемпионлик парадини ва Сибелес фаввораси олдида тадбир ўтказиш ҳуқуқини олади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz