Қайднома

Қидирув

Европа лигаси: «МЮ» ва «Аякс» финалда

Европа лигаси: «МЮ» ва «Аякс» финалда

  12.05.2017 02:16
  0
  945
Европа лигаси: «МЮ» ва «Аякс» финалда

Европа лигаси ярим финал баҳсларининг жавоб учрашувлари ҳам ўз поёнига етди.

Англияда Испаниянинг "Сельта" клубини қабул қилган "Манчестер Юнайтед" ҳисобда олидинда бора туриб, якунда дуранг ўйнади.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Маруан Феллайни томонидан ҳисоб очилган бўлса, Фекундо Ронкалья 85-дақиқада мувозанатни тиклади.

Якунда шу ҳисоб сақланиб қолди ва сафардаги ғалаба (0:1) эвазига "қизил иблислар" финал йўлланмасини қўлга киритишди.

«Манчестер Юнайтед»«Сельта»-1:1 (1:0)

11 май, «Олд Траффорд»

Голлар: 1:0 – 17 Феллайни, 1:1 – 85 Ронкалья.

Манчестер Юнайтед: Ромеро, Валенсия, Байи, Дармиан, Блинд, Погба, Эррера, Лингард (Руни, 86), Феллайни, Мхитарян (Кэррик, 77), Рэшфорд (Смоллинг, 89).

Сельта: Альварес, Кабраль, Кастро, Мальо, Ронкалья, Радоя (Бонгонда, 68), Эрнандес, Васс (Хосабед, 46), Систо (Бовю, 80), Гвидетти, Аспас.

Огоҳлантиришлар: Блинд (32), Аспас (66), Эррера (81), Кабраль (90).

Четлатиш: Байи (87), Ронкалья (88).

Биринчи ўйин: 1:0

Ярим финалнинг иккинчи қарама-қаршилиги ҳам жуда қизиқарли тарзда ўтди.

Голланлияда кечган ўйинда 4:1 ҳисобида мағлубиятга учраган "Лион" ўз майдонида ҳам биринчи бўлиб дарвозасидан тўп олиб чиқди.

Шундан сўнг жамоа ўзига келиб олди чоғи меҳмонлар дарвозасини кетма-кет 3 маротаба ишғол этди. Аммо яна бир голга вақт етмай қолди ва "Манчестер Юнайтед"нинг финалдаги рақиби Амстердамнинг "Аякс" клуби бўлди.

«Лион»–«Аякс»-3:1 (2:1)

11 май, «Стад де Лион»

Голлар: 0:1 – 27 Дольберг, 1:1 – 45, пенальти Ляказетт, 2:1 – 45 Ляказетт, 3:1 – 81 Геззаль.

Лион: Антони Лопеш, Нкулу, Морель (Рыбус, 74), Рафаэл, Диакаби, Вальбуэна (Геззаль, 77), Гоналон, Корне, Толиссо, Фекир, Ляказетт.

Аякс: Онана, Санчес, Виргевер, Велтман (Тете, 65), Классен, де Лигт, Шене (ван де Бек, 59), Зиеш, Юнес (Клюйверт, 82), Траоре, Дольберг.

Огоҳлантиришлар: Морель (18), Толиссо (19), Диакаби (49), Велтман (49), Классен (50), Нкулу (61), Фекир (61), Виргевер (68).

Четлатиш: Виргевер (84).

Биринчи ўйин: 1:4


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz