Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Россия U-21 термасига қарши ўйнайди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Россия U-21 термасига қарши ўйнайди

  12.05.2017 10:44
  0
  712
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Россия U-21 термасига қарши ўйнайди

Ўзбекистон U-21 терма жамоаси шу йилнинг 27 май куни Россия U-21 термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Мазкур ўйин дастлаб Тошкентда ўтказиш режалаштирилганди, бироқ ўртоқлик учрашувини  Олмалиқ шаҳрида ўтказишга қарор қилинди. Беллашув ОКМК спорт мажмуасида 18:00 да бошланиши кўзда тутилган.

Томонлар келишувига кўра, бўлажак учрашувда ҳар икки жамоанинг 1996–1997 йилларда таваллуд топган (ёки ундан кичик бўлган) футболчилари иштирок этади.

Қайд этиш жоиз, Россиянинг 1996 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат U-16 термаси 2012 йили Европа чемпиони бўлган. Ўша йили Ўзбекистон U-16 Осиё чемпионатида ғолиб бўлганди.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz