Қайднома

Қидирув

Австралия – Саудия Арабистони учрашуви Равшан Эрматовга топширилди

Австралия – Саудия Арабистони учрашуви Равшан Эрматовга топширилди

  12.05.2017 12:19
  0
  621
Австралия – Саудия Арабистони учрашуви Равшан Эрматовга топширилди

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЖЧ–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Австралия – Саудия Арабистони ўйинида бош ҳаками этиб тайинланди.

Равшан Эрматовга қанотларда одатдагидек Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Азиз Асимов бажаради. Учрашув комиссари сифатида хитойлик Женг Донг ишлайди. Сингапурлик Энгва Жон Чиа ҳакамлар ишига баҳо беради.

Австралия – Саудия Арабистони беллашуви 8 июнь куни Аделаида шаҳридаги Adelaide Oval стадионида бўлиб ўтади. Беллашув маҳаллий вақт билан 19:30 (Тошкент вақти билан 14:30)да бошланади.

Маълумот учун, Саудия Арабистони ЖЧ–2018 саралаши “B” гуруҳи 7-турдан кейин 16 очко билан тўплар нисбати бўйича Японияга имкониятни бой берган ҳолда 2-ўринда бормоқда. Австралия 13 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz