Қайднома

Қидирув

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

  12.05.2017 14:51
  0
  580
Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Тартиб-интизом қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.

Ёшлар Биринчилиги
«Навбаҳор»га қарши 8-тур учрашувида рақиб шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Камрон Саидазимов 3 та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Нефтчи»га қарши 8-тур учрашувида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган «Олмалиқ» ҳимоячиси Хуршидбек Мухторов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Олмалиқ»га қарши 8-тур учрашувида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган «Нефтчи» ҳимоячиси Миржамол Неъматов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Локомотив»га қарши 8-тур учрашувида ҳакам ёрдамчиси шаънига номаъқул фикрлар билдирган «Обод» мураббийи Владимир Тигайжаримага тортилди ва шундай ҳолат яна такрорланса, Мусобақалар регламентига мувофиқ, жарима жазолари қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилди.

«Бунёдкор»га қарши 9-тур учрашувида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган «Металлург» ярим ҳимоячиси Муҳаммадазим Нурматов 3 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Биринчи Лига
«Андижон»га қарши 6-тур учрашувида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган «Цементчи» ҳимоячиси Даврон Маматов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Цементчи»га қарши 6-тур учрашувида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган «Андижон» ҳужумчиси Анвар Бердиев 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Сурхон»га қарши 8-тур учрашувида рақибининг юзига бош билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Норин» ярим ҳимоячиси Шукур Жумабоев 3 та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Зомин»га қарши 8-тур учрашувида четлатилган «Локомотив-БФК» ярим ҳимоячиси Достонбек Баҳромов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz