Ўзбекистон Олий лигасинниг 10-туридан ўрин олган яна икки учрашув якунига етди. Унда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси Қўқоннинг “Қўқон-1912” клубини қабул қилиб сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.
Миржалол Қосимов қўл остидаги “Бунёдкор” эса дебют ўйинида Ғузорда “Шўртан”га имкониятни бой берди.
Аввало Намангандаги учрашув ҳақида фикр юритсак. “Водий дербиси” мақомини олган учрашувда ҳар икки жамоа вакиллари ҳам ғалабага лойиқ ўйнадилар.
Аммо ўз бағрига 20250 нафар томошабинни сиғдира олган “Навбахор” ўз мухлислари олдида тайёр ғалабага эриша олмади.
Таъкидлаш жоизки, Олий лигада жорий мавсум ҳали бунча мухлис футбол кўргани ҳеч қайси стадионга ташриф буюрмаганди.
Энди ўйин ҳақида: 23 дақиқада “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличевнинг жарима тўпини ўйинга киритгач, “лочинлар” ҳужумчиси Неманья Йованович боши билан "Қўқон-1912" дарвозасини ишғол қилди.
Шиддатли ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида эса ҳисоб ўзгармади. Жамоалар иккинчи бўлимни ҳужумкор тарзда бошлашди.
Бўлимнинг дастлабки 10 дақиқаси тўлиқ "Навбаҳор"нинг устунлигида ўтди. "Қўқон-1912" жамоаси футболчси Мурод Холмуҳаммедов ижросидаги жарима тўплари кутилганидек хавфли кўриниш олди. 53 дақиқада Алишер Саматов Жавоҳир Сиддиқовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
Ўйиннинг 88 дақиқасида учрашув ҳаками Валентин Коваленко “Навбаҳор” жарима майдони ичида мезбонлар “Қўқон-1912” футболчиси Жавоҳир Сидиқовга қарши қўполлик ишлатишди деб топди ва пенальти белгилади.
Биринчи урунишда Мурод Холмуҳаммедов гол урди, аммо Коваленко бу голни инобатга олмади. Бироқ иккинчи урунишда Холмуҳаммедов бехато зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, муросасиз кечган "водий дербиси"да кучлар тенг келди. Лекин нима бўлганда ҳам "Навбаҳор" ҳамда ўйинни кўргани ташриф буюрган қўқонлик мухлисларга қойил қолмасликнинг иложи йўқ.
"Навбаҳор" (Наманган) – "Қўқон-1912" (Қўқон) 1:1
Голлар: Неманья Йованович 23, - 1:0. Мурод Холмуҳаммедов 90 пенальти, - 1:1.
“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 2. Алишер Саматов, 4. Аббос Отахонов, 5. Ғиёсжон Комилов, 7. Ойбек Қиличев (11. Абдуазиз Султонов, 81), 9. Дилшод Жабборов (С), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 77. Азизбек Турғунбоев, 84. Неманья Йованович (8. Равшан Хурсанов, 66).
“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4.Баҳодир Акрамов, 5.Жалил Кимсанов, 9.Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов, 19.Суҳроб Бердиев (11.Андрей Сидоров, 46), 23.Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов (7.Жамшид Ҳасанов, 46), 55.Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.
Огоҳлантиришлар: 37. Аъзам Алиев, 53. Алишер Саматов, 59. Мирзоҳид Ғофуров, 67. Азиз Турғунбоев, 88. Дилшод Жабборов, - 25. Дарко Гожкович, 90+3. Александр Мерзляков
****************************************************************
“Шўртан” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув тақдирини Умар Эшмуродов томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Миржалол Қосимовнинг “Бунёдкор”га қайтиши омадли якунланмади.
Учрашувда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, ғузорликларнинг ғалабаси билан якунланди. “Бунёдкор“ янги бош мураббий қўл остидаги илк ўйинида имкониятни бой берди.
Умид қиламизки, "Бунёдкор"нинг мағлубиятли сериялари навбатдаги турларда якунига етади.
“Шўртан” (Ғузор) – “Бунёдкор” (Тошкент) 1:0
Гол: Умар Эшмуродов 14, - 1:0
"Шўртан": Элдор Тожибоев, Жамол Отақулов, Олимжон каримов, Зафар Полвонов, Умарбек Эшмуродов, Обид Жўрабоев, Ғулом Раҳмонов, Маъруфхон Муродов (Қадамбой Нурметов, 70), Сирож Ҳамроев, Сардор Собирхўжаев, Отабек Нарзуллаев (Азиз Ғуломхўжаев, 78)
"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Душан Мичич (Алишер Саноев, 35), Жавлон Иброҳимов, Шахзодбек Нурматов, Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Жавоҳир Эсонқулов, 68), Дилшод Аҳмадалиев, Отабек Шукуров
Манба: www.iff.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20