Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» Тошкентда «Бухоро»ни мағлубиятга учратди

«Пахтакор» Тошкентда «Бухоро»ни мағлубиятга учратди

  12.05.2017 21:38
  0
  704
«Пахтакор» Тошкентда «Бухоро»ни мағлубиятга учратди

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган яна бир учрашув якунига етди. Унда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилиб, 2:1  ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувнинг 47-дақиқасида Владимир Козак "Пахтакор"ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Суҳроб Нуруллоев 82 дақиқасида ҳисобни яна биттага оширди.

Ўйинга қўшиб берилган қўшимча вақтларда "Бухоро" ҳужумчиси Иван Нагаев орадаги фарқни битта тўпга қисқартирди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқалари меҳмонлар "Пахтакор" дарвозаси олдида кўплаб ҳужумлар уюштиришди, аммо бугун ғалаба майдон эгалари томонида бўлди. Ҳисоб 2:1. 

Шу тариқа, "Пахтакор" ўз майдонида "Бухоро"ни мағлубиятга учратиб, 14 очко билан мусобақа жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олди.

"Пахтакор" (Тошкент) – "Бухоро" (Бухоро) 2:1

Голлар: Владимир Козак, 47 - 1:0. Суҳроб Нуруллоев 82, - 2:0. Иван Нагаев 90, - 2:1.

"Пахтакор": Александр Лобанов, Станислав Андреев, Аднан Ораховац, Камолиддин Тожиев (с), Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Азим Аҳмедов (Жамшид Юсупов, 85), Достон Ибрагимов (Суҳроб Нуруллаев, 64), Владимир Козак, Шерзод Каримов (Жасурбек Ҳакимов, 78), Игорь Сергеев.

"Бухоро": Акмал Турсунбоев, Бобуржон Омонов, Кирилл Пасичник, Санъат Шихов, Алишер Шоғуломов (Суҳроб Неъматов, 50), Шохрух Гадоев (Баҳриддин Ваҳобов, 74), Зоҳир Пиримов (Жасур Ҳасанов, 61), Раббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Иван Нагаев.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz