Қайднома

Қидирув

Жасур Абдураимов: Жамоада дўстона муҳит бўлиши муҳим

Жасур Абдураимов: Жамоада дўстона муҳит бўлиши муҳим

  13.05.2017 00:07
  0
  693
Жасур Абдураимов: Жамоада дўстона муҳит бўлиши муҳим

"Бухоро" билан учрашувдан кейин жамоамиз мураббийи матбуот анжуманида ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

Жасур АБДУРАИМОВ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Бизда осон ўйинлар кузатилмаяпти. Ёш йигитларни аста-секинлик билан таркибга қўшиб боряпмиз. Йигитларга бугун бор кучларини ишга солгани ва ғалаба учун миннатдорчилик билдираман.

Футболда ҳозир кўпинча вазиятга қараб ўйналмоқда. Шунингдек, руҳий жиҳатни назардан қочириб бўлмайди. Ютаётган тараф барибир уни сақлаб қолишга интилади. Муҳими, бизда дўстона муҳит кўзга ташланяпти.

Ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар шундай ҳолатлардан фойдаланиш керак. Баъзида майдонда тажрибали ўйинчилар ёшларга эътирозини айтиши ва кўрсатма бериши фойдали. Ўша ҳолатни адолатдан деб биламан.

Қисқа муддат ичида кўп нарсани ўзгартириш қийин. Мен йигитлардан бирлашишни сўрадим. Иштиёқни оширишни талаб қилдим. Ҳозир машғулотларда борингни ишга солмасанг ўйинларни юта олмайсан.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz