Ёзги трансферлар даричаси очилишига ҳам саноқли кунлар қолди. Олдинда кутилган ва кутилмаган трансферлар кутиб турибди. Ҳозирда Пол Погбанинг трансфери рекорд бўлиб турибди. Қуйида, ёзги трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартифиши мумкин бўлган футболчилар билан таништирамиз.
Алексис Санчес
Жамоаси: «Арсенал»
Даъвогарлар: «Бавария», «Манчестер Юнайтел», «Манчестер Сити», «Челси», «Ювентус», «ПСЖ»
Трансфер эҳтимоли: 95%
Чилилик ушбу футболчининг клубдан кетиши деярли аниқ бўлиб улгурган. Бироқ қайси жамоага?
Санчесга ҳозирда деярли барча гранд жамоалардан таклифлар келиб тушябди. 28 ёшли футболчи катта эҳтимол билан «Бавария» аъзосига айланади. Лекин буларнинг ҳаммаси тахмин. Олдинда нима кутаётгани вақт ҳукмига ҳавола.
Пауло Дибала
Жамоаси: «Ювентус»
Даъвогарлар: «Реал Мадрид» ёки «Барселона»
Трансфер эҳтимоли: 40%
Дибала ёрқин ўйинлари билан 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган футбол мухлисларининг қалбидан жой олишга улгурди.
Чемпионлар лигаси доирасидаги «Барселона» дарвозасига урган голлари бунга мисол бўла олади. Флорентино Перес янги сайлов олдидан супертрансферга қўл урмоқчи. Дибала мадридликлар учун асосий номзодлардан бири.
Антуан Гризман
Жамоаси: «Атлетико»
Даъвогарлар: «Манчестер Юнайтел» ва деярли барча гранд жамоалар.
Трансфер эхтимоли: 60%
Гризман ёзда АПЛнинг бирор бир жамоасига ўтишни режалаштирмоқда. Унга асосий давогар «special one» (Жозе Моуриньо).
Аммо трансфер амалга ошиши учун франциялик футболчининг талаб-истаклари бажарилиши керак.
Александро Лаказетт
Жамоаси: «Лион»
Даъвогарлар: «Арсенал», «Атлетико»
Трансфер эхтимоли: 90%
Лаказетт «Лион» тарбияланувчиси ҳисобланади. «Арсенал» рахбарлари уни Санчеснинг ўрнига асосий номзод сифатида қарашмоқда.
Лаказеттнинг ўзини кучли жамоада ўзини синаб кўрмоқчи. «Лион» ҳам бу трансферга қарши эмас, фақат уни яхшигина пул эвазига қўйиб юборишни ўйламоқда.
Алваро Мората
Жамоаси: «Реал»
Даъвогарлар: «Челси», «Ювентус»
Трансфер эхтимоли: 60%
Асосий таркибдан муқим жой ола билмаётган Алваро Мората «Реал»да қолмоқчи эмас.
Бош мураббий Зинедин Зидан ҳужум чизиғида асосан ҳамюрти Карим Бенземага ишонч билдирмоқда. Агар бу ҳол давом этадиган бўлса, Мората жамоани аниқ тарк этади.
Унга асосий давогар «Челси» бўлиб турибди. Конте ёзда Хитой йўл олиши кутилаётган Диего Коста ўрнида айнан Моратани кўрмоқчи.
Шунингдек, Туриннинг «Ювентус» клуби ҳам уни ортга қайтаришга қарши эмас.
Алваро Мората ушбу мавсум «Реал» сафида 20та гол уришга муваффақ бўлди. Бу унинг учун энг сермаҳсул мавсум.
Риёд Маҳрез
Жамоаси: «Лестер»
Даъвогарлар: «Барселона», «Ювентус» ва «Ливерпул»
Трансфер эхтимоли: 90%
«Лестер» раҳбаряти Маҳрезни сотиб юборишга рози. АПЛнинг ўтган йилги энг яхши футболчиси совчилари талайгина.
Маҳрез бу мавсум Чемпионлар лигаси тамидан татиб кўрди ва у яна ушбу нуфузли мусобақада ўйнаш ниятида.
Жалолиддин Қобилжонов тайёрладиМанба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20