Қайднома

Қидирув

Улуғбек Бақоев: «Учрашувга нега 3 дақиқагина қўшиб берилганини тушунмадим»

Улуғбек Бақоев: «Учрашувга нега 3 дақиқагина қўшиб берилганини тушунмадим»

  13.05.2017 14:21
  0
  837
Улуғбек Бақоев: «Учрашувга нега 3 дақиқагина қўшиб берилганини тушунмадим»

"Пахтакор" - "Бухоро" (2:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев иштирок этди.


- Аввало "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Бу баҳсга жиддий тайёргарлик кўргандик. Яхши ниятида Тошкентга келгандик, аммо кутганимиз бўлмади. Ютқазаётган паллада "вабанк"ка боришга мажбур бўлдик. Гол уришга ҳам эришдик. Лекин вазиятни тўлиқ ўнглашга улгурмадик.

-
Ўйин тугаганидан кейин ҳакамлар хонасига кирганингизни кўрдик...
- Менга бош ҳакамнинг учрашувга 3 дақиқагина қўшиб бергани ёқмади. Чунки ўйинда тўхталишлар 6-7 дақиқани ташкил қилганди. Биз буни ҳисоблаб тургандик. Лекин ўз саволимга жавоб ололмадим. Шунингдек, дарвозамиз ортида тўп йўқ эди. Футбол қоидалари бўйича дарвоза ортида тўп туриши керак. Аммо бизнинг дарвозабон тўпни орқасидан югуриб юришга мажбур бўлди. Шунга тушунмадим.


Манба: pfcbuxoro.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz