Қайднома

Қидирув

АПЛ, 37-тур. «Манчестер Сити» «Лестер»дан устун келди

АПЛ, 37-тур. «Манчестер Сити» «Лестер»дан устун келди

  13.05.2017 18:36
  0
  667
АПЛ, 37-тур. «Манчестер Сити» «Лестер»дан устун келди

Англия чемпионатининг 37-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ҳамда “Лестер” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиннинг 29 – дақиқасида Давид Сильва ажойиб имкониятни голга айлантирди. Орадан 7 дақиқа ўтиб Габриэль Жезус “Лестер” дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни яна битта тўпга оширди.

Бугун деярли барча голлар ўйиннинг биринчи бўлимида киритилди. Яъни 42 дақиқада “Лестер” ҳужумчиси Синзи Оказаки ҳисобни қисқартиришга эришди.

“Лестер”да ҳисобни тенглаштириш учун етарли имконият бор аммо Маҳрезнинг пенальти амалга оширишдаги қўпол хатоси туфайли ҳакам унинг голини инобатга олмади.

Шу тариқа, “Манчестер Сити” муҳим бўлган учрашувда ўзига керакли бўлган уч очкони қўлга киритди.

В поединке 37-го тура английской Премьер-Лиги «Манчестер Сити» обыграл «Лестер».

Манчестер, «Этихад Стэдиум»

«Манчестер Сити» – «Лестер Сити» – 2:1 (2:1)

Голлар: Силва 29, Жезус 36 (пенальти) — Окадзаки 42

Ҳисобга олинмаган пенальти: Марез 77 (двойное касание)

Манчестер Сити: Кабальеро, Компани, Отаменди, Клиши, Сане, Туре, Силва, Фернандиньо, Де Брюйне (Сабалета 82), Стерлинг (Агуэро 78), Жезус (Навас 90+5).

 “Лестер Сити: Шмейхель, Симпсон, Беналуан, Фукс, Чилуэлл, Ндиди, Кинг (Амарти 68), Олбрайтон (Грэй 81), Окадзаки (Слимани 73), Марез, Варди.

Огоҳлантиришлар: Беналуан 36, Компани 50, Фукс 72, Олбрайтон 79, Агуэро 84.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz