Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Обод” баҳсидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Мўйдин Мамазулумов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
– Уйдаги илк ғалаба жуда зарур эди. Чунки мавсум бошидан бери Фарғонада ғалаба қозона олмаётган эдик. Шу сабаблими, билмадим, йигитлар бироз ҳаяжон билан ўйнашди. Бугун мен қандайдир маънода “сеҳрли таёқча” вазифасини бажардим ва бундан хурсандман.
Охирги пайтлар заҳирадан майдонга тушаётганим боис ўзимни кўрсатишга астойдил ҳаракат қилдим ва гол уришга муваффақ бўлдим. Ҳужумчини вазифаси гол уриш. Мен ҳамиша майдонга гол ураман деб тушаман. Бугун ўз ниятимга етдим.
“Обод” – яхши жамоа. Улар Фарғонага яхши тайёргарлик билан етиб келишгани кўриниб турибди. Фақат тошкентликларга бироз тажриба етишмаяпти деб ўйлайман. Учрашувда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам раҳмат, – деди Мамазулумов.
Манба: iff.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20