«Арсенал»нинг собиқ футболчиси Тьерри Анри айни пайт Sky Sports телеканалида эксперт бўлиб ишламоқда. Яқинда у «Тоттенхэм» етакчиси Харри Кейн билан қисқача интервью уюштирди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.
- «Арсенал» сизда қандай таассурот уйғотади? Балки бу клубга бефарқ эмасдирсиз?
- Камера олдида нима дейишни билмаяпман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу жамоага иштиёқим йўқмас. Гап фақат «Арсенал»нинг ўзида эмас, балки мухлислар ва футболчиларда. Ахир биз Лондон дербиси ҳақида гаплашяпмиз.
- Бу сиз учун муҳимми?
- Албатта. Ҳалигача «канонирлар» билан дастлабки тўқнашувимни эслайман. Ўшанда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Мен эса «дубль» қайд этганман.
- Ҳа, ўша ўйин менинг ҳам ёдимда. Афсуски...
- Мен учун у фаолиятимдаги энг яхши учрашувлардан бири бўлган (кулади).
- Уч йилдан сўнг ўзингизда қандай ўзгаришларни сезяпсиз?
- Билмадим. Шунчаки ғалаба қозониб, совринлар ютишни истайман. Мақсадим - премьер-лига ва ЕЧЛда ғолиб чиқиш. Шунингдек, Англия кубогини қўлга киритмоқчиман. Агар кейинги уч йил ичида бу ишларни амалга ошира олмасам, ўзим учун катта йўқотиш бўлади.
- Қайси мусобақада ғолиб чиқишни кўпроқ истайсиз? АПЛдами ёки Чемпионлар Лигасида?
- Менимча, премьер-лигада бўлса керак. Ҳозир бир мавсумда 38та ўйин ўтказишингизга тўғри келади. Бу узоқ ва оғир йўл.
- Кўпроқ қайси бурчакка тепишни истайсиз?
- Паст бурчакка. Мухлислар юқори «тўққизлик»ка урилган голларни ёқтиришади. Ҳақиқатан ҳам бу чиройли. Лекин болалигимдан паст бурчакка бериладиган зарбалар дарвозабонларга қийинчилик туғдиришини айтишган. Бу қоидага амал қилишга интиламан.
- Оғир жароҳатга йўлиқмай, футбол тарихидаги энг кучли ҳужумчилардан бирига айланасиз, деган умиддаман...
- Раҳмат. Агар тўп киритолмасам, кайфиятим тушиб кетади. Чунки, ҳужумчиларга урган голларига қараб баҳо беришади. Аммо «Борнмут»га қарши кечган баҳсда бир тепиш усулимни Жейми Каррагер билан муҳокама қилиб, маъқуллаганингиз менга ёқди. Гол уриш осон эмас, ўз навбатида, бундай вазифалар ҳам жуда қийин.
- Яқинда Алан Ширернинг рекордини янгилашингиз мумкинлиги ҳақида гапиргандим...
- Ўйлашимча, буни амалга ошириш учун имконим бор. Албатта, айтиш осон. Асосийси, унинг рекордини янгилаш ҳақида ўйлаяпман. Бироқ келажакда нима юз беришини олдиндан айтиб бера олмайсиз.
- Агар рекордни янгиласангиз, бугунги гапларингизни яна эсга оламиз.
- Маъқул. Ҳозир АПЛ доирасида 70та гол урганман. Аммо рекордни янгилаш учун яна 190та тўп киритишим керак. Ҳеч қачон ортга боқмайман ва ўз кучимга ишонаман.
Абдуллохон Исроилхонов тайёрлади
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20