Қайднома

Қидирув

Азиз Ҳайдаров жамоаси 8-ўринда

Азиз Ҳайдаров жамоаси 8-ўринда

  14.05.2017 08:13
  0
  613

Бирлашган Араб Амирликларида миллий чемпионат ўйинлари ниҳоясига етди. Сўнгги турда «Аш-Шабаб» ўз майдонида «Ал-Вахда» клубига қарши ўйнади. Учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров «Аш-Шабаб»нинг асосий таркибида майдонга тушиб, тўлиқ ўйнади.

Бу натижадан сўнг, «Аш-Шабаб» 30 очко билан мусобақа жадвалида 8-ўринни эгаллади. Азиз Ҳайдаров жорий мавсумда жамоаси таркибида 22 ўйинда майдонга тушиб, бирорта гол уролмади. БАА чемпионати якунига кўра, «Ал-Жазира» - чемпион бўлди, «Ал-Васл» - иккинчи, «Ал-Аҳли» учинчи ўринни қўлга киритди.


Манба: std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz