Қайднома

Қидирув

«Шумбола» термамизнинг ЖЧга чиқиш учун нима етишмаётганини айтди

«Шумбола» термамизнинг ЖЧга чиқиш учун нима етишмаётганини айтди

  14.05.2017 09:00
  0
  1763
«Шумбола» термамизнинг ЖЧга чиқиш учун нима етишмаётганини айтди

“Шумбола” фильмидаги Қоравой  ролини билан элга танилган Абдураим Абдуваҳобов Ўзбекистон терма жамоасига жаҳон чемпионатига чиқиш учун нима етишмаётганини айтди.

«Суюнчи» бадиий фильмидаги Шермат аканинг оиласи ҳамманинг ёдида. Уларнинг оилавий футбол жамоаси ғалаба қозониши учун бир футболчи камлик қилади. Ҳозирги ўзбек футболининг жаҳон чемпионатига азалий бесамар уринишлари, доим муҳим ўйинлардаги мағлубияти ҳақида ўйласак, шу фильм эсга тушади.

«Суюнчи»да Абдулла ролини ижро этган актёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Дўстлик» ордени соҳиби Абдураим Абдуваҳобов “Оила даврасида” нашри билан суҳбатини айни шу мавзуда бошлади.

“Бир отахон билан гаплашганимда «мана ёшим етмишга бориб қолди, терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига чиқишини ҳали ҳам кутяпман», деган эди. Назаримда, футболчиларимизга виждон етишмаяпти.

Тўғри, қарашимда айрим хатоликлар бўлиши мумкин, лекин уларнинг яратиб берилган шундай шароитда футболни қойиллатмасликка ҳаққи йўқ.

Майдонга тушганда ўйинчи ўзидан кечиб, ҳамма нарсани унутиб, фақат футболнинг ичида яшаши керак. Бизнинг ўйинчилар футболни эмас, ўзини кўпроқ яхши кўради”, – дейди санъаткор.


Манба: 1news.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz