Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль» «Вест Хэм»ни сафарда янчиб ташлади

«Ливерпуль» «Вест Хэм»ни сафарда янчиб ташлади

  14.05.2017 20:32
  0
  575
«Ливерпуль» «Вест Хэм»ни сафарда янчиб ташлади

Англия чемпионатининг 37-туридан ўрин олган “Вестхэм” – “Ливерпуль” учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Унда 0:4 ҳисоби қайд этилиб, мерсисайдликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ "Ливерпуль" бу қарама-қаршиликда ким яққол устунл эканлигини кўрсатиб, тўпни ўз назоратига олди ва Адриан дарвозаси олдида жиддий вазиятлар ярата бошлади.

Биринчи бўлимнинг 35-дақиқасига келиб Даниэль Старриж, Фил Коутиньонинг ажойиб пасидан сўнг посбон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, уни чиройли алдаб ўтиб, тўпни дарвоза тўрига жойлади – 0:1.

Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасига келиб, бу сафар Коутиньонинг ўзи тўпни қабул қилиб, бир неча рақибларни доғда қолдириб, тўпни дарвозанинг олиб бурчагига тўғрилаб қўйди ва орадаги фарқни оширди.

Орадан тўрт дақиқа ўтиб, яна бразилиялик сеҳиргар рақиб жарима майдончаси ичида ҳаммани алдаб, яқин масофадан Адриан дарвозасига учинчи тўпни йўллади.

Шундан сўнг, 76-дақиқада Дивок Ориги ижросидаги тўртинчи гол, учрашувдаги сўнгги бўлди ва якуний натижа ўрнатилишига олиб келди – 0:4.

Англия чемпионати, 37-тур

Вест Хэм – Ливерпуль 0:4 (0:1, 0:3)
Голлар: 0:1 – 35 Старриж, 0:2 – 57 Коутиньо, 0:3 – 61 Коутиньо, 0:4 – 76 Ориги.
Вест Хэм – Адриан, Рид, Коллинз, Крессуэлл, Фонте (Флетчер, 55), Лансини, Фернандеш, Айю (Снодграсс, 77), Нордтвейт, Байрэм, Кальери (Фегули, 55).
Ливерпуль – Миньоле, Ловрен, Матип, Клайн, Лаллана (Груйич, 89), Милнер, Вейналдум, Джан, Коутиньо (Вудберн, 89), Ориги, Старриж (Лейва, 87).
Огоҳлантиришлар: Фернандеш (50), Коллинз (63).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz