Қайднома

Қидирув

Ла-лига: «Реал» ва «Барселона»дан бир хил ҳисобдаги ғалабалар

Ла-лига: «Реал» ва «Барселона»дан бир хил ҳисобдаги ғалабалар

  15.05.2017 01:30
  1
  687
Ла-лига: «Реал» ва «Барселона»дан бир хил ҳисобдаги ғалабалар

Испания чемпионати 37-тури доирасидаги марказий баҳс Мадриддаги “Сантьяго Бернатеу” стадионида бўлиб ўтди.

“Реал” ҳамда “Севилья” ўртасидаги ўйинда мезбонлар йирик ғалаба эришишди ва чемпонлик пойгасида яна бир ишончли қадам ташлашди.

10-дақиқада Начо жуда ҳам чиройли голи билан ҳисобни очган бўлса, 23-дақиқада Роналду уни ишончи кўринишга келтирди.

49-дақиқада эса Стеван Йоветич битта жавоб голини киритганди. Аммо мадридликлар бу голдан кейин яна иккита гол киритишди. Аниқроғи, 78-дақиқада Роналду дублини расмийлаштирди. Сўнгги гол 84-дақиқада Тони Кроос томонидан киритилди.

Реал Мадрид – Севилья 4:1 (2:0)

14 май, «Сантьяго Бернабеу»

Голлар: 1:0 – 10 Начо, 2:0 – 23 Роналду, 2:1 – 49 Йоветич, 3:1 – 78 Роналду, 4:1 – 84 Кроос.

Реал Мадрид: Навас, Варан, Начо, Рамос, Данило, Кроос, Асенсио, Ковачич (Модрич, 72), Хамес (Каземиро, 61), Мората (Васкес, 61), Роналду.

Севилья: Рико, Лангле, Меркадо, Пареха (Монтойя, 46), Каррису, Витоло, Краневиттер, Корреа, Нзонзи, Крон-Дели, Йоветич.

Огоҳлантиришлар: Данило (39), Мората (56), Меркадо (69), Корреа (80), Начо (80), Васкес (83).

-----------------------------------------------------------------------------------------------

«Барселона»нинг сафардаги йирик ғалабаси

“Лас-Пальмас” меҳмони бўлган “Барселона” сафарда худди "Реал"дек йирик ғалабага эришди, 1:4.

«Гран Канария» стадионига йиғилган мухлислар мазкур баҳсда 5та гол кўришди, аммо бу голларнинг 4таси каталонияликлар томонидан киритилди.

Ўйиннинг 25 ва 27-дақиқаларида Неймар ва Луис Суарес биттадан гол киритишди ва илк тайм шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Педро Бигас орадаги фарқни камайтирганди. Аммо 67 ва 71-дақиқаларда Неймар яна иккита тўп киритиб хэт-тригини расмийлаштирди ва умумий ҳисоб 1:4 кўриниши олди.

Шу тариқа каталонияликлар ўз ҳисобларига яна уч очко қўшиб чемпионатда карвонбошчиликни давом эттирадиган бўлишди.

Лас-Пальмас – Барселона 1:4 (0:2)

14 май, «де Гран Канария»

Голлар: 0:1 – 25 Неймар, 0:2 – 27 Суарес, 1:2 – 63 Бигас, 1:3 – 67 Неймар, 1:4 – 71 Неймар.

Лас-Пальмас: Варас, Лемос, Элдер Лопеш, Маседо, Бигас, Боатенг, Момо (Халилович, 72), Виера (Кастельяно, 85), Меса, Хесе, Монторо (Сантана, 78).

Барселона: тер Стеген, Умтити, Альба, Динь (Андре Гомеш, 58), Марлон, Ракитич (Денис Суарес, 79), Бускетс, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.

Огоҳлантириш: Динь (6).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Real madrid barselonaga umidni berdi chempion bulish uchun baribir chempion real madrid buladi.
15.05.2017 10:44

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz