Қайднома

Қидирув

«Олтин» масаласи очиқ

«Олтин» масаласи очиқ

  15.05.2017 10:33
  0
  1828
«Олтин» масаласи очиқ

«Реал Мадрид» чемпионлик сари яна бир муҳим қадам ташлади. Зайниддин Зидан шогирдлари «қайсар»гина «Севилья» дарвозасини 4 бора ишғол қилиб, расмий ўйинларда гол уриш серияси бўйича мутлақ рекорд ўрнатдилар. Аниқроқ айтсак, «Қироллик клуби» барча турнирлар ҳисобидан кетма-кет 62та учрашувда майдонни голсиз тарк этмади. Шу тариқа 61та ўйиндан иборат серияга эга «Бавария» рекордчи мақомидан маҳрум бўлди. «Реал» етакчиси Криштиану Роналду эса биринчи бўлимнинг 23-дақиқасида  Хамес Родригес зарбасидан сўнг қайтарилган тўпни дарвозага йўллаб, Европанинг етакчи чемпионатлари бош тўпурарига айланди. Бу португалиялик юлдуз учун 367-гол эди. Роналду кейинчалик 368-голини ҳам нишонлади. Бунгача топ-5та лигада кўп гол уриш бобида Жимми Гривз етакчилик қилаётганди. Инглиз ҳужумчиси Англия чемпионатида 357та ва Италияда лигасида 9та гол урган.

«Барселона»га келсак, каталонияликлар чемпионликдан ҳали умид узишмади. Луис Энрике жамоаси ҳам бу турда худди «Реал» каби 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Лас-Пальмасдаги ўйин Неймарнинг чинакам «бенифис» соатига айланди. Чунончи, бразилиялик ҳужумчи жамоасининг 4та голидан 3тасини ўз номига расмийлаштиришдан ташқари, Луис Суареснинг аниқ зарбасига ҳаммуаллифлик қилди.

«Атлетико» гарчи тур ўйинида очко йўқотган бўлсада, бронза медалини кафолатлади. «Бетис» майдонидаги 1:1 натижасидан сўнг «матрамчилар» очколари сони 75тага етди. Хуллас, жамоа «Севилья» учун етиб бўлмас чўққида. Андалусияликлар «Сантьяго Бернабеу»да 3 очко олган тақдирдагина 3-ўринга кўтарилиш имкониятини сақлаб қолишарди.

13 май

ЭСПАНЬОЛ - ВАЛЕНСИЯ - 0:1 (0:0)

Барселона. 20111 томошабин.

Гол:  Гайя (75).

Эспаньол: Лопес, Марк Наварро (Марк Рока, 68), Лопес Сильва, Рейес, Кариколь, Перес (Кайседо, 72), Санчес, Хави Фуэго, Хурадо (Мелендо, 86), Баптистао, Морено.

Валенсия: Доменек, Монтойя, Гарай (Адерлан Сантос, 46), Мангаля, Гайя, Парехо, Медран, Родриго (Мунир, 86), Орельяна (Солер, 67), Нани, Заза.

ОСАСУНА - ГРАНАДА - 2:1 (1:1)

Памплона. 13301 томошабин.

Голлар: Мондрагон (24), Кенан (75) - Рамос (41).

14 май

Алавес - Сельта - 3:1 (3:0)

Витория-Гастейс. 17624 томошабин.

Голлар:  Гарсия (5), Феддаль (18), Дейверсон (37) - Яго Аспас (78-пен.).

Атлетик - Леганес - 1:1 (1:0)

Бильбао. 42049 томошабин.

Голлар: Адурис (14) - Шимановски (61).

Атлетик:  Аррисабалага, Эчейта, Йерай Альварес, Баленсиага (Иньиго Лекуэ, 87), де Маркос, Рауль Гарсия (Сабин Мерино, 79), Сан Хосе, Иньяки Уильямс (Сусаета, 66), Беньят, Муниаин, Адурис.

Бетис - Атлетико - 1:1 (0:0)

Севилья. 27159 томошабин.

Голлар: Себальос (57) - Савич (66).

Атлетико: Облак, Савич, Филипе Луис (Торрес, 64), Хименес, Люка Эрнандес, Сауль, Габи, Феррейра Карраско, Коке, Гризманн (Парти, 75), Гамейро (Гайтан, 64).

Вильярреал - Депортиво - 0:0

Вильярреал. 16437 томошабин.

Вильярреал: Фернандес, Бонера, Коста, Марио Гаспар, Альваро Гонсалес, Кастильехо, Тригерос (Сансоне, 71), Сориано, Дос Сантос (Родри Эрнандес, 90), Сольдадо (Адриан, 75), Бакамбу.

Лас-Пальмас - Барселона - 1:4 (0:2)

Лас-Пальмас. 22268 томошабин.

Голлар:  Бигас (63) -  Неймар (25, 67, 71), Луис Суарес (27).

Барселона: тер Штеген, Юмтити, Альба, Динь (Андре Гомеш, 58), Марлон, Ракитич (Денис Суарес, 79), Бускетс, Иньеста, Неймар, Месси, Луис Суарес.

Реал - Севилья - 4:1 (2:0)

Мадрид. 79356 томошабин.

Голлар: Начо (10), Роналду (23, 78), Кроос (83) - Йоветич (49).

Реал: Навас, Варан, Начо, Рамос, Данило, Кроос, Асенсио, Ковачич (Модрич, 72), Хамес Родригес (Казе-миро, 61), Мората (Васкес, 61), Роналду.

Севилья: Рико, Лангле, Меркадо, Пареха (Монтойя, 46), Каррису, Витоло, Краневиттер, Корреа (Диего Гонсалес, 89), Н~Зонзи, Крон-Дели (Бен Йеддер, 89), Йоветич.

Реал Сосьедад - Малага - 2:2 (1:1)

Сан-Себастьян. 21000 томошабин.

Голлар: Прието (31-пен.), Баутиста (86) - Эрнандес (45), Ресио (75).

Реал Сосьедад: Рульи, Мартинес, Навас (Баутиста, 76), Берчиче, Субельдия, Ильярраменди, Одриосола, Прието, Вела (Каналес, 64), Хуанми (Ойарсабаль, 58), Виллиан Жозе.

Малага: Камени, Льоренте, Рикка, Торрес, Эрнандес, Кеко (Демикелис, 78), Хуан Карлос (Сантос, 86), Ресио, Форнальс, Хони Родригес (Чори Кастро, 71), Сандро Рамирес.

Эйбар - Спортинг - 0:1 (0:1)

Эйбар. 5577 томошабин.

Гол: Бургуи (32).

————————————————————————————------------------

21-тур ўйини

17 май (чоршанба)

23:55       СЕЛЬТА – РЕАЛ

 

Т/Р

ЖАМОА

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1

 БАРСЕЛОНА

37

27

6

4

112-35

87

2

 РЕАЛ МАДРИД

36

27

6

3

100-40

87

3

 АТЛЕТИКО

37

22

9

6

67-26

75

4

 СЕВИЛЬЯ

37

20

9

8

64-49

69

5

 ВИЛЬЯРРЕАЛ

37

18

10

9

53-32

64

6

 АТЛЕТИК

37

19

6

12

52-40

63

7

 РЕАЛ СОСЬЕДАД

37

19

6

12

57-51

63

8

 ЭЙБАР

37

15

9

13

54-47

54

9

 АЛАВЕС

37

14

12

11

40-42

54

10

 ЭСПАНЬОЛ

37

14

11

12

47-49

53

11

 МАЛАГА

37

12

10

15

49-53

46

12

 ВАЛЕНСИЯ

37

13

7

17

55-62

46

13

 СЕЛЬТА

36

13

5

18

50-63

44

14

 ЛАС-ПАЛЬМАС

37

10

9

18

53-71

39

15

 БЕТИС

37

10

8

19

39-62

38

16

 ЛЕГАНЕС

37

8

10

19

35-54

34

17

 ДЕПОРТИВО

37

7

12

18

40-61

33

18

 СПОРТИНГ

37

7

9

21

40-70

30

19

 ОСАСУНА

37

4

10

23

40-89

22

20

 ГРАНАДА

37

4

8

25

29-80

20

 

Тўпурарлар:

Месси (Барселона) - 35та

Суарес (Барселона) - 27та

Роналду (Реал) - 22та...

 

Тўпурарлар:

19 май (жума)

23:45       Гранада - Эспаньол

20 май (шанба)

20:00       Депортиво - Лас-Пальмас

20:00       Леганес - Алавес

20:00       Спортинг - Бетис

21 май (якшанба)

19:45       Атлетико - Атлетик

19:45       Валенсия - Вильярреал

19:45       Севилья - Осасуна

19:45       Сельта - Реал Сосьедад

23:00       Барселона - Эйбар

23:00       Малага – Реал

 

Келгуси ўйинлар:

Луис Энрике («Барселона» бош мураббийи): - Айнан шундай ўйин кутгандим. Агар «Лас-Пальмас» майдонида босим ўтказмасангиз мезбонларда қўшимча имкониятлар юзага келади. Зеро, бу жамоа тўпни назорат қилиш салоҳиятига эга. Умуман олганда, шогирдларим ақлли ҳаракатланиб, «прессинг» қўллаш вазифасини яхши уддалашди. Энди 1тагина ўйинимиз қолди ва ҳамон ғалабадан умидвормиз. Ишончим комил, «Эйбар»дан бемалол 3 очко оламиз. Демак, ҳаммаси «Реал»нинг қандай ўйнашига боғлиқ.

Зайниддин Зидан («Реал» бош мураббийи): - Испания чемпионатида ғалаба қозониш жуда оғир. Биз шу оғирликни енгиб, кундан-кунга чўққига яқинлашмоқдамиз. Яна 2та ўйинда бугунгидек руҳни сақлаб қолсак, бас - марра бизники. Бугун барчасини идеал даражада бошладик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик. Ҳа, рақиб Кейлор Навасни бир неча бор безовта қилди. Муҳими, дарвозабонимиз бу вазиятларда жамоани голлардан сақлаб, «Реал»ни олға боришига замин яратди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz