Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» тайёргарликни Тошкентда давом эттиради

«Навбаҳор» тайёргарликни Тошкентда давом эттиради

  15.05.2017 14:32
  0
  568
«Навбаҳор» тайёргарликни Тошкентда давом эттиради

Бухорода ўтадиган ўйингача вақт оз қолганлиги сабабли “Қўқон-1912” жамоасига қарши учрашувдан сўнг жамоамиз аъзолари одатдагидек қисқа муддатлик дам олиш имконига эга бўлишмаганди.

Икки кун давомида Наманганда шуғулланган асосий таркиб вакиллари бугун эрталаб Тошкентга йўл олишди. Пойтахтда ўтказиладиган икки кунлик машғулотлардан сўнг Бухоро сари юзланилади. Жамоамиз аъзолари 17 май куни эрта тонгла кўҳна шаҳар сафарига отланишади.

18 май санасига белгиланган “Бухоро” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувни бошланиш вақти эълон қилинди. “Бухоро” спорт мажмуасидаги баҳс соат 18.30да бошланади.

Ҳар икки жамоа ёшлари бир кун олдин “Умид” ўйингоҳида куч синашишади. Ёшлар ўртасидаги ўйин эса соат 17.30да бошланади.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz