Қайднома

Қидирув

Роналдунинг бизнес ишлари ёҳуд CR7нинг бир соати миллион еврога тенгми?

Роналдунинг бизнес ишлари ёҳуд CR7нинг бир соати миллион еврога тенгми?

  16.05.2017 01:04
  0
  4824
Роналдунинг бизнес ишлари ёҳуд CR7нинг бир соати миллион еврога тенгми?

Яқиндагина чоп этилган Football Learks: The Dirty Business of Football китобида жуда кўплаб қизиқарли маълумотлар мужассам. Мисол учун, Криштиану Роналдунинг 4 соатлик даромади хусусида ёзилган боб ҳар кимни ҳайратга солиши тайин.

Китобда қайд этилишича, Роналдудан ижара асосида фойдаланиш имкони бор. Ҳа, ҳа, шундай, гарчи бунга ишониш қийин бўлсада. Аниқроқ ифода этсак, португалиялик юлдузни ...унинг ўзидан ижарага олиш мумкин.

Футболчи шу мақсадда Ronaldo~s image rights company, Multisports - Image Management фирмасига асос солган ва у орқали ижара келишувини туза олади. Маълум бўлишича, 2013 йили Саудия Арабистони компанияларидан бири худди шундай қилган ва 4,5 соатлик ижара учун Криштиануга нақ 920 миллион фунт (миллион евродан кўп!) тўлаган. Бошқача айтганда, Роналду шунинг ортидан соатига 200 минг фунтдан кўпроқ гонорар олган!

Эслатиш ўринли, бу португалияликнинг «Реал»даги ҳафталик маоши (солиқ тўловларидан кейинги сумма назарда тутилмоқда) миқдоридан нақ икки барабар кўпдир. Хуллас, голеадор футболчи ўша шартномага кўра, Саудия компаниясининг реклама иши ва махсус фотосессияда қатнашган, ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ижарачи ҳақида 2та изоҳ қолдирган ва шахсий дастхати босилган «Реал»нинг 5тагина оригинал футболкасини тортиқ этган.

Шунингдек, ўша компанияга кун давомида ҳудудий рекламаларида Криштиану суратидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган. Атиги  бир кун ва миллион фунт!

Умуман, жаҳон футболида бундай бизнес шакли бор ва тобора тараққий этмоқда. Биламизки, футболчилар шартномада кўрсатилган маошни тўлиқ олмайдилар. Зеро, турли мамлакатларда даромад солиғи миқдори турлича. Дейлик, айрим давлатларда солиқ фоизи жуда баланд. Хуллас, ўзини ижарага бериш кўринишидаги бир ёқлама бизнес бюджетни тўлдиришда жуда асқотади.

Football Learks: The Dirty Business of Football китоби Der Spiegelнинг германиялик журналистлари - Михаэль Вальцингер ва Рафаэль Бушман томонидан ёзилганини ҳам алоҳида айтиш ўринли. Юқорида таъкидланди, асарда футбол четидаги ишлар юзасидан етарлича қизиқарли маълумотлар берилган. Мисол тариқасида Поль Погбанинг «Ювентус»дан «МЮ» сафига 89 миллион фунт эвазига ўтганига тегишли фактларни айтиш мумкин.

Аниқланишича, француз футболчисининг шахсий агенти Мино Райола шу трансфер ортидан йиллар давомида 41 миллион фунт олар экан. Айтганча, Райоланинг яна бир мижози - Златан Ибрагимовичга дахлдор янгилик ҳам бор. Расмий ҳужжатларга биноан, Ибрагимович ҳам, Погба ҳам «МЮ»да ҳозирда кўрсатилганидан анча кўп маош олишади.

Хусусан, Полнинг ҳафталик маоши 165588 фунтга тенглиги баён қилинган. Лекин амалда унинг 7 кунлик иш ҳақи чамаси 250000 фунтни ташкил этади. Ғалати, жуда ғалати, шундай эмасми?

АКМАЛХОН ЭШОНХОНОВ


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.