Қайднома

Қидирув

«Челси» еттита гол бўлган ўйинда «Уотфорд»ни таслим этди

«Челси» еттита гол бўлган ўйинда «Уотфорд»ни таслим этди

  16.05.2017 02:20
  0
  778
«Челси» еттита гол бўлган ўйинда «Уотфорд»ни таслим этди

Англия чемпионатининг 28-тур қолдирилган ўйинида “Челси” ўз майдонида “Уотфорд” устидан чиройли ғалабага эришди.

Голларга бой бўлган ўйинда “Челси” рақиб жамоа дарвозасига тўртта гол уришга эришди. Бунга жавобан “Уотфорд” учта гол билан жавоб йўллади.

Мавсум якунида “Челси”ни тарк этадиган Жон Терри учрашувнинг 22 дақиқасида гол муаллифига айланди.

Қизиқарлиси, Терри фаолиятидаги 17 мавсумда ҳам Англия Премьер-лигаси учрашувларида гол уришни уддалади.

Шу тариқа, лондонликлар мавсум чемпионлигини қўлга киритишганидан сўнг ҳам ғалабали серияни давом эттиришмоқда.

Челси– Уотфорд - 4:3 (2:1)

Голлар: Терри 22, Аспиликуэта 36, Батшуайи 49, Фабрегас 88 — Капу 24, Янмат 51, Окака-Чука 74.

Челси: Бегович, Зума, Терри, Аке, Кенеди (Айна 75), Виллиан, Чалоба (Фабрегас 79), Азар, Канте, Аспиликуэта, Батшуайи (Педро 84).

Уотфорд: Гомес, Предль, Холебас, Янмат, Мариаппа, Капу (Дини 90+1), Амрабат, Дукуре, Бехрами, Клеверли, Ньянг (Окака-Чука 71).

Огоҳлантиришлар: Холебас 4, Амрабат 11, Аке 30, Чалоба 58, Предль 83, Дини 90+4, Окака-Чука 90+4.

Четлатиш: Предль 90+2.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz