Қайднома

Қидирув

Массимилиано Мирабелли: «Милан» Моратанинг хизматларига қизиқиш билдирмаган»

Массимилиано Мирабелли: «Милан» Моратанинг хизматларига қизиқиш билдирмаган»

  16.05.2017 14:31
  0
  605
Массимилиано Мирабелли: «Милан» Моратанинг хизматларига қизиқиш билдирмаган»

«Милан» спорт директори Массимилиано Мирабелли «Реал»нинг «Гранада»га қарши кечган сафар учрашувини томоша қилди.

Матбуотда унинг «Қироллик клуби» футболчиси Альваро Моратанинг ҳаракатларини кузатишга ташриф буюргани ҳақида ёзилди. Аммо Мирабелли ушбу хабарларни инкор этди.

«Мақсадим - Моратани кузатиш эмасди. «Милан» ушбу футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмаган. «Россонери»нинг келажаги ёрқин, биз фақат ёш иқтидорларни сотиб олишни режалаштирмоқдамиз. Бундан ташқари, ижарадаги футболчилар ҳам мавсум сўнгида қайтишади»,-деди Мирабелли Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz