Қайднома

Қидирув

Харри Реднапп: «Слуцкий – топ-мураббий»

Харри Реднапп: «Слуцкий – топ-мураббий»

  17.05.2017 01:17
  0
  185
Харри Реднапп: «Слуцкий – топ-мураббий»

70 ёшли Харри Реднапп ниҳоят, янги жамоани қабул қилиб олди: унинг олдига «Бирмингем Сити»ни Англия биринчи лигасида олиб қолишдек мураккаб вазифа қўйилганди. Эътиборлиси, фахрий мутахассис ишлари жуда тиғизлигига қарамай, «СЭ» мухбирларининг илтимосларига кўра, интервью учун маълум вақт ажратди.

- Клубингиз ёзда қайсидир россиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкинми? Дейлик, Фёдор Смолов хусусида нима дея оласиз? Уни биласизми?

- Ҳм-м-м. Йўқ, танимайман.

- Смолов - Россия премьер-лигасининг энг яхши тўпурари. Айрим маълумотларга асосан, бу футболчи «Эвертон» сафига қўшилиши мумкин.

- Қизиқ, жуда қизиқ. Биласизми, россиялик кўплаб футболчилар Англияда муносиб тўп суришган. Шундай экан, яна янги футболчини кўриш анча қизиқарли. Албатта, агар у чиндан ҳам, савияли ўйинчи бўлса, «Эвертон»да муваффақият қозониши ҳеч гап эмас.

- Айтингчи, нима учун Британия футболида Россия вакиллари йўқ?

- Мураккаб савол. АПЛда кўплаб мамлакатлардан келган футболчилар тўп суришмоқда. Лекин Россиядан йўқ. Сабаб нима? Балки айни пайт мамлакатда юксак савияли футболчилар саноқлидир...

- Лекин маҳаллий лигада муносиб футболчилар етарли. Масалан, Квинси Промес...

- Афсуски, бу футболчи ҳақида ҳам эшитмаган эканман.

- Наҳотки, ахир «Спартак»нинг голландиялик етакчиси қишда «Ливерпуль» эътиборига тушганди, энди эса «Арсенал»нинг қизиқиши ҳақида гап-сўзлар урчимоқда.

- Ўзи у қайси позицияда ўйнайди?

- Промес - ҳужумкор ўйинчи. Қанотларда ҳам, марказда ҳам ишончли тўп суради. «Тўпчилар»га шундай ҳужумчи керакми?

- Умуман олганда, ҳа. Лекин «Арсенал» ёзда Арсен Венгер жамоаси мақомидан айрилиши мумкин. Шуниси фактки, лондонликларга аввалги нуфузни тиклаш учун шунчаки, яхши ўйинчилар эмас, энг сара футболчилар керак. Сиз айтаётган футболчи савияси қандайлигини эса билмайман.

- Слуцкий - бу фамилия сизга танишми?

- Ҳа, аммо у ҳақда етарли маълумотга эга эмасман.

- Слуцкий ҳозирда ишлаётгани йўқ ва Лондонда малака оширмоқда. Зеро, мақсади - АПЛ ёки чемпионшип жамоаларидан бирини бошқариш. Сизнингча, у юртингизда муваффақият қозона оладими?

- Албатта, бунга шубҳаланмайман. Бизда турли мамлакатлар вакиллари ишлашади. Слуцкий - топ-мураббий, ўз ишини уддалашга қодир. Футболда жамоа таркиби муҳим аҳамият касб этиши тайин. Агар ўйинчилар савияси талабга жавоб берса, мураббийнинг иш юритиши анча осон кечади, акс ҳолда, ҳарчанд тажрибали бўлмасин, қийналиб қолади.

- Слуцкий топ-мураббий экан, «Арсенал»га мос тушадими?

- Ишончим комил эмас. Лекин жамоа соҳибларидан бири россиялик («Арсенал» акцияларининг 30 фоизи Алишер Усмонов тасарруфида). Балки у ватандоши малакаси ва имкониятларидан яхши хабардордир? Аммо клуб раҳбарияти аввало, Арсен Венгер масаласига ойдинлик киритиши лозим.

- Айтингчи, сизга шундай ассистент керакми?

- Слуцкийнинг иккинчи ролга кўнмаслиги аниқ. Ахир у доимо биринчи рақамли бўлишга одатланган.

А.ЭШОНХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

«Реал»ни афсуслантирган келишувлар

Роналдунинг тақдири ҳалми?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 38 93
2 Тоттенхэм 37 83
3 Ливерпуль 38 76
4 Манчестер Сити 37 75
5 Арсенал 37 72
6 МЮ 37 68
7 Эвертон 38 61
8 Борнмут 38 46
9 Вест Бромвич 37 45
10 Саутгемптон 37 45
11 Вест Хэм 38 45
12 Лестер 37 44
13 Сток Сити 38 44
14 Кристал Пэлас 38 41
15 Суонси 38 41
16 Бёрнли 38 40
17 Уотфорд 38 40
18 Халл Сити 38 34
19 Мидлсбро 38 28
20 Сандерленд 37 24
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

«Манчестер Юнайтед» сафарда «Тоттенхэм»га имкониятни бой берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
uzbektop.ru ByTOP.info WAPLOG.TOP
aiwe.ru  - Рейтинг мобильных сайтов Rutop.info - Бесплатный рейтинг сайтов. Рейтинг лучших WAP сайтов imtop.su daxshat.top Uzbekona.TopWmSTAT.RuStatok.nettop.realuz.ru