Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов: «Назаримда ўйинчиларимизга руҳият етишмаяпти»

Миржалол Қосимов: «Назаримда ўйинчиларимизга руҳият етишмаяпти»

  17.05.2017 22:19
  0
  636
Миржалол Қосимов: «Назаримда ўйинчиларимизга руҳият етишмаяпти»

Бундан бир неча дақиқалар олдин Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ҳамда “Пахтакор” жамоалари бағси ўз якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечгн бу сафарги Тошкент дербиси 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиндан сўнг эса одатдагидек ҳар иккала жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унинг иккинчи қисмида “Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимов  иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун икки хил тайм бўлди. Бирирчи бўлимда биз мезбон сифатида чиройли ўйин кўрсатдик. Лекин иккинчи бўлимда тушунарсиз ҳолат. Рақиб футболчилари иккинчи бўлимда  ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қилишди. Голдан кейин йигитларим худди биринчи бўлимдагидек ўйин кўрсатишди. Лекин, ўйин охиригача шунақа ҳаракат қилишганида натижа ижобий бўларди. Назаримда уларга руҳият етишмаяпти.

Иккинчи бўлимда бир хил ўйнаганимизда бошқача бўларди. Танаффусда бу борада шогирдларим билан гаплашдик. Иккинчи бўлимда умуман бошқача бўлди.  Иложи борича охиригача курашиш керак. Қилаётган ишимиз мухлислар учун. Футболчилар ўйиндан роҳатланиши керак. Ҳаво хам иссиқ. Иссиқ об ҳавода ўйнаш қийин. Кучли иродали жамоалар ғалаба қозона олади. Ўзингизнинг фалсафангизни жамоага сингдириш учун қанча вақт керак деб ўйлайсиз? Жамоада рақобат йўқ, Комилов, Зухуров, Ҳамдамов, Шомуродовга.

Бугун биз мухлисларимиз учун харакат қилдик ва бугунги ўйин уларга ёқди деб ўйлайман. Ўз устимизда ишлашда давом этамиз”, - дейди Миржалол Қосимов.


Манба: www.sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz