Қайднома

Қидирув

Превью: «Бухоро»-»Навбаҳор»

Превью: «Бухоро»-»Навбаҳор»

  18.05.2017 13:32
  0
  791
Превью: «Бухоро»-»Навбаҳор»

Бугун жамоамиз меҳмонда «Бухоро» клубига қарши майдонга тушади. “Навбаҳор” ушбу рақиб билан олий лигада шу кунга қадар 48 бор майдонда куч синашган. Ғалаба қозониш борасидаги устунлик футболчиларимиз тарафида.

“Навбаҳор” 25 учрашувда рақибни мағлубиятга учратган. Ўз навбатида бухороликлар 16 бор ғалабани тантана қилишган. Етти ўйинда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 90:57, “Навбаҳор” фойдасига.

Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ҳисоб 2001 йили кузатилган. Наманганда ўтган учрашувда "лочинлар" 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Бухороликлар эса жамоамиз устидан фақатгина бир маротба (2009 йил) ўз майдонида дарвозамизга жавобсиз учта тўп киритган.

"Навбаҳорчилар" 2011 йилдан буён "Бухоро" майдонида камида биттадан гол уриб келишади. Сўнгги бор вакилларимиз 2005 йилда сафарда ушбу рақибга уч маротаба гол урган.

“Навбаҳор” ўтган мавсумда “Бухоро” майдонидан очкосиз қайтган. Азиз Ибрагимовнинг дубли ва Сардор Рахмоновнинг голига жамоамиздан Игорь Голбан ва Акрам Баҳритдинов жавоб қайтаришганди.

Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" - "Навбаҳор" қарама-қаршилигини андижонлик ҳакам Темур Тўхтасинов бошқариб боради.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:

«Бухоро» - «Навбаҳор» 3:2 (2016)

«Бухоро» - «Навбаҳор» 0:1 (2015)

«Бухоро» - «Навбаҳор» 0:2 (2014)

«Бухоро» - «Навбаҳор» 1:1 (2013)

«Бухоро» - «Навбаҳор» 2:1 (2012)


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz