Қайднома

Қидирув

Александр Хомяков: «Бугун ўйинчиларимизда совуққонлик ҳам етишмади»

Александр Хомяков: «Бугун ўйинчиларимизда совуққонлик ҳам етишмади»

  19.05.2017 00:04
  0
  542
Александр Хомяков: «Бугун ўйинчиларимизда совуққонлик ҳам етишмади»

“Насаф” – “Машъал” учрашуви якунлангач дастлаб меҳмон жамоа устози Александр Хомяков ўйин ҳақидаги з фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугун биз шиддатли учрашув гувоҳи бўлдик. Бу дерби. Дербида жамоалар  турнир жадвалидаги мақомига қарамасдан ана шундай кескин ўйин намойиш этишади. Дербида кучли жамоа ғалаба қозонади. Бугун мағлубиятга учраган бўлсакда, футболчиларимиз ажойиб ўйин намойиш этишди. Афсуски яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Аммо ўйинчиларимизга эътирозим йўқ. Улар бугун астойдил ҳаракат қилишди. Ноилож кейинги ўйинларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз.

Ўйинчиларимиз қўпол ўйнашди? Бунақа ўйинларда футболчилар ўз ҳаяжонини жиловлай олишмай қолишади. Тўғри, баъзан ўйинчиларимиз қўполлик ҳам ишлатишди, бунинг эвазига бир ўйинчимиз майдондан ҳам четлатилди. Бунга албатта эътибор қаратамиз. Тушунинг, бунақа ўйинларда футболчилар ғалаба иштиёқида,  баъзан ўзларини назорат ҳам қила олишмайди. Қолаверса, бунақа ўйиндаги мағлубият улар учун ҳақоратдек бўлади. Бугунги ўйин шундай кечди.

Шунингдек бугун ўйинчиларимизда совуққонлик ҳам етишмади. Бунинг эвазига хатоларга ҳам йўл қўйдик. Умуман олганда стадионга ташриф буюрган мухлислар бугун зерикиб қолишмади.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz