Қайднома

Қидирув

АПЛ: Кейн ва Сон «Лестер» майдонида «Тоттенхэм»га йирик ғалаба олиб келди

АПЛ: Кейн ва Сон «Лестер» майдонида «Тоттенхэм»га йирик ғалаба олиб келди

  19.05.2017 01:53
  0
  618
АПЛ: Кейн ва Сон «Лестер» майдонида «Тоттенхэм»га йирик ғалаба олиб келди

Англия премьер лигаси 34-тури доирасидаги "Лестер" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги қолдирилган учрашув ўз поёнига етди.

Кутимаганда голларга бой тарзда кечган ўйин "тулкилар"нинг йирий ғалабаси билан якунланди.

"Тоттенхэм" мазкур баҳсда мезбонлар дарвозасини 6 марта ишғол қилди. Бу олта голга "Лестер" битта жавоб қайтара олди, холос.

Меҳмонлар таркибида Харри Кейн 4та гол киритиб покер қайд этган бўлса, яна икки голга Жанубий кореялик ҳужумчи Сон Хён Мин муаллифлик қилди.

"Лестер"нинг ягони голи эса Чилуэлл томонидан киритилди.

34-тур

Лестер – Тоттенхэм 1:6 (0:2)

18 май, «Кинг Пауэр»

Голлар: 0:1 – 25 Кейн, 0:2 – 36 Сон Хён Мин, 1:2 – 59 Чилуэлл, 1:3 – 63 Кейн, 1:4 – 71 Сон Хён Мин, 1:5 – 88 Кейн, 1:6 – 90 Кейн.

Лестер: Шмейхель, Беналуан (Грэй, 66), Симпсон, Чилуэлл, Фукс, Олбрайтон, Ндиди, Амарти, Марез, Варди (Муса, 78), Окадзаки (Слимани, 46).

Тоттенхэм: Льорис, Дэвис, Вертонген, Алдервейрелд, Ваньяма, Дайер, Дембеле (Лесняк, 86), Сиссоко (Нкуду, 90), Алли, Сон Хён Мин (Янссен, 78), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Сиссоко (65), Олбрайтон (65), Грэй (75), Симпсон (80).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz