Қайднома

Қидирув

Аллегри: «Кротоне»га қарши ўйин натижаси мавсум тақдирини ҳал қилади»

Аллегри: «Кротоне»га қарши ўйин натижаси мавсум тақдирини ҳал қилади»

  19.05.2017 10:10
  0
  581
Аллегри: «Кротоне»га қарши ўйин натижаси мавсум тақдирини ҳал қилади»

Италия кубоги соврини қўлга киритилгандан сўнг “Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри чемпионатнинг сўнгги туридаги “Кротоне”га қарши учрашув ҳақида фикрларини билдирди.

“Биринчи бўлимда юзага келган имкониятлардан унумли фойдаландик, иккинчисида яхши ҳимоялана олдик.

Олдимизда “Кротоне”га қарши учрашув бор, биз айнан шу учрашувдан сўнг чемпионатда ғолибликни расмийлаштиришни режалаштирганмиз.

Ушбу ўйин натижаси мавсум тақдирини ҳал қилади. “Лацио” билан бўлиб ўтган учрашувдаги кайфиятни ушлай олсак, ўйлайманки ғалаба қозониш учун шунинг ўзи кифоя бўлади”, — дейди Аллегри Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, агар туринликлар ушбу учрашувда ғалаба қозонишса, Италия “А” серияси чемпионига айланишади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz