Қайднома

Қидирув

Нима учун Бухородаги ўйинда "қизиллар" ёмғири....?

Нима учун Бухородаги ўйинда "қизиллар" ёмғири....?

  20.05.2017 05:10
  0
  1616
Нима учун Бухородаги ўйинда

Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 11-туридан ўрин олган «Бухоро» — «Навбаҳор» ўйинида 3:3 ҳисоби қайд этилди. Беллашувни бошқариб борган андижонлик ҳакам Темур Тўхтасинов меҳмонлар дарвозасига учта пенальти тайин қилган бўлиб, Иван Нагаев шунинг иккитасини аниқ амалга оширган. Алишер Шоғуломонинг зарбасини эса «Навбаҳор» дарвозабони қайтаришга муваффақ бўлган.

Аввалроқ беллашувда ҳар икки клубнинг биттадан футболчисига қизил карточка кўрсатилгани айтилганди. «Championat.asia» нашри танаффус вақтида бош мураббийлар — Улуғбек Бақоев ҳамда Илҳом Мўминжонов ҳам майдондан четлатилганига ойдинлик киритган.

Foto: “Buxoro”

Фото: «Бухоро»

Биринчи бўлимдан кейин Бақоев билан тортишиб қолдик. Шу боис бизга кизил карточка кўрсатилди. Биз учрашув вақтида рақибмиз, футболдан кейин эса ака-укадек бўламиз.Бугун дарвозамизга учта пенальти қўйилди, дарвозабонимиз Асилбек Омоновга сўнгги пенальтини қайтара олгани учун миннатдорчилик билдираман. Инсон ҳаётида хато қилиши табиий. Бугун ҳакамлар ҳам баъзи хатоларга йўл қўйди. Уларни баҳолайдиган назоратчилар бор, шу сабабли мен ҳакамлар қарорини муҳокама қилмайман.

Илҳом Мўминжонов, «Навбаҳор» бош мураббийи

Учрашувдан сўнг бош ҳакам Темур Тўхтасинов ҳамкасблари орасида турдаги энг паст баҳони олди — 7,2 балл, деб ёзди «Championat.asia» «Навбаҳор»нинг твиттердаги расмий саҳифасига таяниб. Тўхтасинов жорий мавсумда икки маротаба 8 баллдан кам баҳо олган биринчи ҳакам бўлган. У 5-турдаги «Навбаҳор» — «Машъал» (1:0) ўйинини ҳам бошқарган ва 8 баҳодан камига лойиқ кўрилган.

Foto: “Buxoro”

Фото: «Бухоро»

Ўртача баҳо олиш борасида Тўхтасинов (7,94) жорий мавсум Олий лигада ишлаб келаётган 15 ҳакам орасида энг паст кўрсаткич қайд этиб турибди. Шунингдек, Темур Тўхтасинов амалдаги мавсум ҳисобидан бир ўйинда учта пенальти белгилаган илк ҳакамдир.Танаффус вақтидаги мураббийлар жанжали борасида мезбон устози шундай фикр билдирди:

Бу ҳолат футболнинг бир бўлаги. Биз Мўминжонов билан яхши муносабатдамиз. Ўйин пайтида ҳар иккала жамоа мураббийлари ва футболчилари қизишиб кетишлари табиий ҳол.

Улуғбек Бақоев, «Бухоро» бош мураббийи

ПФЛ «Бухоро» — «Навбаҳор» ўйинини алоҳида ўрганиб чиқадими ёки йўқ — аниқ эмас.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz