Мана, олий лига-2017нинг учдан бир қисми ҳам ортда қолди. Жорий мавсум клубларнинг турнир жадвалидаги ҳолатига назар ташласак, грандларда бироз пасайиш бўлгани, аксинча, ўртамиёна ҳисобланган жамоаларда нисбатан ўсиш кузатилгани кўзга ташланади. Ўз навбатида, ҳар бир ўйинда ўз ҳисобига гол ёзиб қўяётган тўпурарлар ҳамда уларни самарали узатма билан таъминлаётган футболчилар ҳам бисёр. Дастлабки 10та тур натижаларига кўра, ҳозирча гол}пас тизими бўйича «Локомотив»нинг икки вакили етакчилик қилаётган бўлса, кучли учликни «Насаф» ҳужумчиси Драган Черан якунлаб турибди. қуйида ушбу мавзу бўйича статистикага батафсил тўхталамиз.
ҲАР ИККИ ЖАБҲАДА ЕТАКЧИ
«Локомотив» либосида майдонга тушган деярли ҳар бир ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилаётган Марат Бикмаев нафақат тўпурарлар жадвали, балки гол}пас рўйхатида ҳам етакчилик қилмоқда. Аксарият баҳсларда жамоаси ғалабасини таъминлаган голларга муаллифлик қилган тажрибали ҳужумчи «Обод» (7:0) ва «Навбаҳор» (2:2)га қарши кечган ўйинларда шерикларини самарали узатма билан таъминлаган. Бикмаев жорий мавсум олий лигада 9та учрашувда жами 680 дақиқа ҳаракат қилиб, ўз ҳисобига 10та гол ёздириб қўйган. Таҳсинга лойиқ кўрсаткич.
Маратнинг жамоадоши Жалолиддин Машариповнинг бу борадаги кўрсаткичи ҳам ажойиб. «Локомотив» либосида 8та баҳсда 657 дақиқа тўп сурган тезкор вингернинг ҳисобида ҳозирча 5та гол бор. Ўзи иштирок этган баҳсларда шериклари урган голларга 4 маротаба ҳаммуаллифлик қилиши Машариповга гол}пас рейтингида иккинчи поғонани туҳфа қилди.
Юқори учликдан шунингдек, «Насаф» легионери Драган Черан ҳам жой эгаллади. «Аждарлар» сафида 9та ўйинни тўлиқ майдонда ўтказган сербиялик ҳужумчи 6та ҳолатда рақиб жамоаларини ўйинни майдон марказидан бошлашга мажбур этган. Шунингдек, «Сўғдиёна»га қарши кечган баҳс (4:0)да самарали узатма муаллифига айланган.
Гол}пас рўйхатининг кучли бешлигини «Сўғдиёна» етакчиси Санжар Рашидов ҳамда «қўқон-1912» аъзоси Филипп Райевац якунлаб туришибди. Жиззахликлар сардори 9та баҳсда жами 785 дақиқа ўйнаб, 5та тўп киритган бўлса, 10та учрашувда 784 дақиқа тўп сурган қўқонликлар легионери ҳисобида ҳам шунча гол бор. Фақат Рашидовнинг самарали узатмалари сони битта кўп ва табиийки, у юқорироқдан жой олган.
қуйидаги жадвалда гол+пас бўйича дастлабки 20та ўринни эгаллаб турган футболчилар ва уларнинг кўрсаткичлари акс этган.
№ |
Футболчи |
Жамоа |
Гол}Пас |
Гол |
Пас |
1 |
Марат Бикмаев |
Локомотив |
12 |
10 |
2 |
2 |
Жалолиддин Машарипов |
Локомотив |
9 |
5 |
4 |
3 |
Драган Черан |
Насаф |
7 |
6 |
1 |
4 |
Санжар Рашидов |
Сўғдиёна |
7 |
5 |
2 |
5 |
Филипп Райевац |
қўқон-1912 |
6 |
5 |
1 |
6 |
Иван Нагаев |
Бухоро |
6 |
4 |
2 |
7 |
Жавоҳир қаҳрамонов |
Динамо |
6 |
2 |
4 |
8 |
Достон Ҳамдамов |
Бунёдкор |
5 |
4 |
1 |
9 |
Суҳроб Бердиев |
қўқон-1912 |
5 |
4 |
1 |
10 |
Зафар Тўраев |
Машъал |
5 |
3 |
2 |
11 |
Ивор Вейцер |
Бухоро |
5 |
3 |
2 |
12 |
Сардор Мирзаев |
Локомотив |
5 |
3 |
2 |
13 |
Илҳом Юнусов |
қизилқум |
4 |
4 |
0 |
14 |
Амиржон Сафаров |
Динамо |
4 |
3 |
1 |
15 |
Носир Отақўзиев |
қўқон-1912 |
4 |
3 |
1 |
16 |
Мурод Бобожонов |
Локомотив |
4 |
2 |
2 |
17 |
Ойбек қиличев |
Навбаҳор |
4 |
2 |
2 |
18 |
Отабек Нарзуллаев |
Шўртан |
4 |
2 |
2 |
19 |
Шерзод Ҳакимов |
Нефтчи |
4 |
2 |
2 |
20 |
Баҳром Абдураҳимов |
Насаф |
3 |
3 |
0 |
ПЕНАЛЬТИЧИЛАР
Буни қарангки, ўн бир метрли жарима зарбаларини йўллаш масъулиятини ўз зиммасига олаётган футболчилар рейтингида ҳам Марат Бикмаев пешқадам. Эътиборлиси, у «Локомотив» рақиблари дарвозаси томон белгиланган 4та пенальтининг барчасини аниқ амалга оширган. Ҳозирча «темирйўлчилар» форварди бу борада бошқа ҳамкасбларини сезиларли фарқ билан ортда қолдирмоқда.
қолган футболчилар асосан бир марта «нуқта»га яқинлашиб, ундан 100 фоизлик натижа чиқаришган бўлса, ягона имкониятни кўкка совурганлар ҳам йўқ эмас.
Пенальти ижрочиларининг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин.
Футболчи |
Жамоа |
Аниқ |
Ноаниқ |
Фоиз |
Марат Бикмаев |
Локомотив |
4 |
0 |
100 |
ғулом Ўрунов |
Сўғдиёна |
1 |
0 |
100 |
Драган Черан |
Насаф |
1 |
0 |
100 |
Жалолиддин Машарипов |
Локомотив |
1 |
0 |
100 |
Забиҳилло Ўринбоев |
Олмалиқ |
1 |
0 |
100 |
Иван Нагаев |
Бухоро |
1 |
0 |
100 |
Мурод Холмуҳаммедов |
қўқон-1912 |
1 |
0 |
100 |
Неманья Йованович |
Навбаҳор |
1 |
0 |
100 |
Шерзод Ҳакимов |
Нефтчи |
1 |
0 |
100 |
Элдор Бойматов |
Шўртан |
1 |
0 |
100 |
Илҳом Юнусов |
қизилқум |
2 |
1 |
66,7 |
Санжар Рашидов |
Сўғдиёна |
2 |
1 |
66,7 |
Дилмурод Каримов |
Металлург |
1 |
1 |
50 |
Сардор Раҳмонов |
Машъал |
1 |
1 |
50 |
Достон Ҳамдамов |
Бунёдкор |
0 |
1 |
0 |
Жамшид Искандеров |
Пахтакор |
0 |
1 |
0 |
Игорь Таран |
Шўртан |
0 |
1 |
0 |
Мирғиёс Сулаймонов |
Металлург |
0 |
1 |
0 |
Станислав Андреев |
Пахтакор |
0 |
1 |
0 |
Шоҳруз Норхонов |
Обод |
0 |
1 |
0 |
ҚЎШИМЧА РАҚАМЛАР
Ортда қолган ўйинларда йирик ҳисобдаги ғалабаларнинг деярли кузатилмаётгани баҳсларнинг муросасиз тарзда кечаётганидан далолат бериб турибди. Ўз навбатида, дастлабки 78та учрашувда атиги 5 марта нурсиз дуранг қайд этилди. Ҳозиргача жамоалар томонидан урилган голлар жами 173тага етган.
Ўйинларни бевосита стадиондан кузатган мухлислар сони 408600 нафарга етган. Табиийки, мазкур ҳолатда жорий мавсум ўз суюклиларини қўллаб-қувватлашда бошқа клубларга ўрнак бўлаётган «Навбаҳор» ишқибозларининг ҳиссаси катта. 10та тур якунларига кўра, «лочинлар» иштирокидаги ўйинни 121440 томошабин кузатган. Ҳозирча стадионга мухлис тўплаш бўйича мавсум рекорди ҳам Наманган жамоаси ихлосмандларига тегишли. «Навбаҳор»-«қўқон-1912» ўйинини кузатиш учун стадионга 20220 томошабин кузатган.
Ўйин |
78 |
Гол |
173 |
Мезбонлар голи |
116 (67,05%) |
Меҳмонлар голи |
57 (32,95%) |
Мезбонлар ғалабаси |
41 (52,56%) |
Дуранг |
21 (26,92%) |
Меҳмонлар ғалабаси |
16 (20,51%) |
Бир ўйинда ўртача гол |
2,22 |
Сермаҳсул ўйинлар (}3та гол) |
12 (15,38%) |
Голсиз ўйинлар |
5 (6,41%) |
Томошабинлар сони (бир ўйинда ўртача) |
408600 (5238) |
Пенальтилар |
29 |
Аниқ амалга оширилган пенальтилар |
19 |
Пенальти ижро этишдаги аниқлик фоизи |
65,52 % |
Автоголлар |
5 |
Огоҳлантиришлар (ўртача) |
273 (3,5) |
Четлатишлар (ўрт.) - Дарҳол|2-сар. кар. |
15 (0,19) - 6|9 |
Ўйинларда қатнашган футболчилар сони |
332 |
ШУНЧАКИ, МАЪЛУМОТ УЧУН
Статистикага бироз жило бериш мақсадида дастлабки 10та тур якунларига кўра, гол урган ва шеригига самарали пас берган футболчилар орасидан энг ёши ва аксинча, энг тажрибаларини аниқлаб олдик.
Айнан 10-турга келиб голлари ҳисобини очиб олган «Насаф» ярим ҳимоячиси Азиз ғаниев ҳозирча жорий мавсум олий лигада тўп киритган энг ёш футболчи бўлиб турибди. У «Динамо» дарвозасини жарима зарбасидан қойилмақом тарзда ишғол қилган. Энг тажрибали гол муаллифи номи эса «Локомотив» етакчиси Темур Кападзега насиб қилди.
Ассистентлар ҳақида гап борар экан, бу сафар ҳам энг ёш вакил Рўзиқул Бердиев шогирдлари орасидан чиқди. Шароф Муҳиддинов «Насаф»да фаол тўп суриш баробарида шерикларини самарали узатма билан таъминлашни ҳам унутмаяпти. «қизилқум» вакили Жасур Ҳасанов эса бу борада энг тажрибали футболчига айланди.
Кўрсаткич |
Ёши |
Футболчи |
Клуби |
Энг ёш гол муаллифи |
19,80 |
Азиз ғаниев |
Насаф |
Энг тажрибали гол муаллифи |
35,184 |
Темур Кападзе |
Локомотив |
Энг ёш самарали пас муаллифи |
19,282 |
Шароф Муҳиддинов |
Насаф |
Энг тажрибали самарали пас муаллифи |
33,220 |
Жасур Ҳасанов |
қизилқум |
Ўткир УМАРОВ
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20