Қайднома

Қидирув

Ла-лига: «Барселона» сўнгги турда иродали ғалабага эришди

Ла-лига: «Барселона» сўнгги турда иродали ғалабага эришди

  22.05.2017 00:56
  1
  748
Ла-лига: «Барселона» сўнгги турда иродали ғалабага эришди

Испания чемпионати 38-туридан ўрин олган "Барселона" "Эйбар" учрашуви мезбонларнинг ишончли ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб япониялик футболчи Ташаки Инуи ўйиннинг 8 дақиқасида ҳисобни очди. Биринчи бўлим меҳмонлар устунлиги остида якунланди. Иккинчи бўлимнинг 61 дақиқасида Инуи дублини расмийлаштирди, 0:2.

Орадан икки дақиқа ўтиб, Хунка ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва ҳисоб қисқарди. 70 дақиқада Лионель Месси пенальтидан фойдалана олмади. Аммо орадан уч дақиқа ўтиб Луис Суарес мувозанатни тиклади, 2:2.

75 дақиқада меҳмонлар дарвозаси томон яна бир пенальти белгиланди. Нуқтага яқинлашган Месси бу сафар янглишмади, 3:2.

Ўйининг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётганди яна Лео катта саҳнага чиқди ва ҳисобни 4:2 кўринишига келтирди.

"Барселона" - "Эйбар" 4:2

Гол: Хунка 63 (автогол), Суарес 73, Месси 75 (пен.) 90 - Инуи 8, 61.

"Барселона": Тер Штеген, Ракитич, Бускетс, Иньеста, Суарес, Месси, Неймар, Альба, Роберто, Юмтити, Марлон.

"Эйбар": Йоэл, Эскаланте, Капа, Инуи, Серхи Энрих, Дани Гарсия, Кике, Арбилья, Лехуене, Хунка.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Бу мавсум аввалгисидан хам кучли чемпионатларда туп сураётган осиёликлар уз сузларини купрок айтишаяпти.Бизни хам футболчиларимиз Ла-Лига, АПЛ да туп сурадиган кун келармикан?Одил Ахмедов бошка мавзу.Сардор Рашидовни бир пайтлар Интерга утишини жуда хохлагандим.Бир машойик айтган екан:"Узинг кетиб номинг колар дунёдан".
22.05.2017 01:31

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz