Қайднома

Қидирув

«Реал»нинг реал нуқтаси!

«Реал»нинг реал нуқтаси!

  22.05.2017 10:15
  0
  1308
«Реал»нинг реал нуқтаси!

«Реал» жамоаси чемпионатнинг якуний ўйинида «Малага» майдонида кутилган ва муҳим ҳисобланган ғалабага эришди. Натижада «Қироллик клуби» мавсум-2011|2012даги зафардан кейин яна примеро тахтига чиқди. Умумий ҳисобда айтсак, мадридликлар  33-марта чемпионлик нашъасини суришди. «Барселона» ҳисобида эса 24та олтин медаль бор. «Ла-Росаледа» стадионида ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ «Малага» дарвозасини нишонга олган Криштиану Роналду жорий мавсумдаги голлари сонини 40тага етказди (примерода - 25та, ЧЛда - 10та, Клублар ўртасидаги ЖЧда - 4та, Испания кубогида - 1та). Айтиш жоиз, португалиялик футболчи шу билан кетма-кет 7-мавсум 40та ёки кўпроқ гол урди. «Реал» эса ўз тарихида биринчи марта чемпионат доирасидаги ҳар бир турда гол қувончини туйиб, бу борада ўз рекордини ўрнатди. «Мадрид»дан олдин чемпионат давомидаги ҳар битта ўйинда гол уриш атиги 2та жамоага насиб этганди. Булар - «Валенсия» (мавсум-1943|1944)  ва «Барселона» (мавсум-2012|2013). Шунингдек, Зайниддин Зидан жамоаси барча турнирлар ҳисобидан кетма-кет гол уриш сериясини узайтирди. Мадридликлар 64-ўйинки майдонни голсиз тарк этишмаяпти. Жамоа охирги марта 2016 йилнинг 26 апрелида ЧЛ ярим финали доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечган учрашувда гол қувончини туймаганди - 0:0.

«Барселона»га келсак, каталонияликларнинг «Эйбар» билан ўйинлари ғалати сценарий олди. Улар Луис Энрикенинг хайрлашув учрашувида аввалига 0:2 ҳисобида ортда боришди. Кейин автогол эвазига ўртадаги фарқ қисқарди. Аммо шу орада Лионель Месси пенальтидан фойдаланолмади. Тўғри, Лео кейинчалик «Эйбар» дарвозабонини 2 марта ранжитди, хусусан, пенальтидан ҳам. Натижада аргентиналик футболчи тўпурарлар пойгасида жамоадоши Луис Суаресдан 9та кўп гол урган ҳолда, ғолиб чиқди. Айтганча, «Барселона» етакчиси охирги марта 2012|2013 йиллар мавсумида бош тўпурар бўлганди - 46та гол. У шундан кейинги икки мавсумда Криштиану Роналдудан сўнг 2-ўринни эгаллади. Аввалги мавсум эса Луис Суаресни олдинга ўтказиб юборганди.

Чемпионат якунига кўра, «Реал», «Барселона», «Атлетико» ва «Севилья» жамоалари кейинги мавсум ЧЛда иштирок этишади. «Вильярреал», «Реал Сосьедад» ҳамда «Атлетик» эса ЕЛ йўлланмаси билан чекланди.

21-тур ўйини

17 май

СЕЛЬТА - РЕАЛ - 1:4 (0:1)

Виго. 22838 томошабин.

Голлар:  Гвидетти (69) - Роналду (10, 48), Бензема (70), Кроос (88).

Реал: Навас, Данило, Варан, Рамос, Марсело, Модрич, Каземиро (Ковачич, 71), Кроос, Иско (Васкес, 84), Бензема, Роналду (Асенсио, 84).

Четлатиш: Яго Аспас (62, С.).

--------------------------------------------

19 май

ГРАНАДА - ЭСПАНЬОЛ - 1:2 (1:2)

Гранада. 10503 томошабин.

Голлар: Баптистао (3), Везу (8-авт.) - Перейра (22).

20 май

ДЕПОРТИВО -

 ЛАС-ПАЛЬМАС - 3:0 (3:0)

Ла-Корунья. 21764 томошабин.

Голлар: Андоне (4, 28), Хиль (39).

Четлатиш: Эрнан (79, Л.).

ЛЕГАНЕС - АЛАВЕС - 1:1 (0:0)

Леганес. 10922 томошабин.

Голлар: Тимор (89) - Крстичич (64).

СПОРТИНГ - БЕТИС - 2:2 (1:1)

Хихон. 16201 томошабин.

Голлар: Дуглас (7), Кармона (79) - Кастро (22, 59).

СЕВИЛЬЯ - ОСАСУНА - 5:0 (3:0)

Севилья. 26396 томошабин.

Голлар: Витоло (10, 80), Васкес (20, 60), Йоветич (35).

Севилья: Сория, Мариано, Краневиттер, Лангле, Эскудеро, Н~Зонзи, Крон-Дели (Сарабия, 83), Корреа, Васкес (Гансо, 61), Витоло, Йоветич (Бен Йеддер, 64).

21 май

Атлетико - Атлетик - 3:1 (2:0)

Мадрид. 52314 томошабин.

Голлар: Торрес (8, 11), Корреа (89) - Иньяки Уильямс (71).

Атлетико: Облак, Сауль, Лукас Эрнандес, Савич, Тьягу (Корреа, 88), Коке, Габи, Феррейра Карраско (Гайтан, 70), Гризманн, Парти, Торрес (Гамейро, 64).

Валенсия - Вильярреал - 1:3 (0:1)

Валенсия. 33587 томошабин.

Голлар: Нани (54) - Сольдадо (1), Тригерос (58), Сансоне (88).

Валенсия: Доменек, Монтойя (Мунир, 70), Адерлан Сантос, Мангаля, Гайя, Парехо, Солер, Жоау Канселу, Родриго (Санти Мина, 80), Нани (Баккали, 85), Заза.

Вильярреал: Фернандес, Бонера, Коста, Марио Гаспар, Альваро Гонсалес, Дос Сантос, Тригерос, Бруно Сориано, Роберто Сориано (Сансоне, 74), Бакамбу (Родри Эрнандес, 87), Сольдадо (Адриан, 68).

Сельта - Реал Сосьедад - 2:2 (0:0)

Виго. 14188 томошабин.

Голлар: Яго Аспас (54-пен.), Хьюлсагер (90) - Оярсабаль (82), Хуанми (90}4).

Барселона - Эйбар - 4:2 (0:1)

Барселона. 74932 томошабин.

Голлар: Хунка (63-авт.), Суарес (73), Месси (75-пен., 90+2) -  Инуи (7, 61).

Амалга оширилмаган пенальти: Месси (70, Б.).

Барселона:  тер Штеген, Юмтити, Альба, Бускетс, Марлон, Ракитич (Пако Алькасер, 71), Сержи Роберто (Андре Гомеш, 46), Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.

Четлатиш: Капа (74, Э.).

Малага - Реал - 0:2 (0:1)

Малага. 27855 томошабин.

Голлар: Роналду (2), Бензема (55).

Реал: Навас, Варан, Марсело, Данило, Рамос, Иско (Хамес Родригес , 66), Каземиро (Ковачич, 66), Кроос, Модрич, Роналду, Бензема (Мората, 73).

Т/Р

ЖАМОА

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1

 РЕАЛ МАДРИД

38

29

6

3

106-41

93

2

 БАРСЕЛОНА

38

28

6

4

116-37

90

3

 АТЛЕТИКО

38

23

9

6

70-27

78

4

 СЕВИЛЬЯ

38

21

9

8

69-49

72

5

 ВИЛЬЯРРЕАЛ

38

19

10

9

56-33

67

6

 РЕАЛ СОСЬЕДАД

38

19

7

12

59-53

64

7

 АТЛЕТИК

38

19

6

13

53-43

63

8

 ЭСПАНЬОЛ

38

15

11

12

49-50

56

9

 АЛАВЕС

38

14

13

11

41-43

55

10

 ЭЙБАР

38

15

9

14

56-51

54

11

 МАЛАГА

38

12

10

16

49-55

46

12

 ВАЛЕНСИЯ

38

13

7

18

56-65

46

13

 СЕЛЬТА

38

13

6

19

53-69

45

14

 ЛАС-ПАЛЬМАС

38

10

9

19

53-74

39

15

 БЕТИС

38

10

9

19

41-64

39

16

 ДЕПОРТИВО

38

8

12

18

43-61

36

17

 ЛЕГАНЕС

38

8

11

19

36-55

35

18

 СПОРТИНГ

38

7

10

21

42-72

31

19

 ОСАСУНА

38

4

10

24

40-94

22

20

 ГРАНАДА

38

4

8

26

30-82

20

Тўпурарлар:

Месси (Барселона) - 37та

Суарес (Барселона) - 28та

Роналду (Реал) - 25та...

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Зайниддин Зидан («Реал» бош мураббийи): - Қандай даражада севинаётганимни ифодалаб беролмайман. 38та ўйин ортда қолди  ва ниҳоят, чиройли хотима. Испания лигасини энг яхшиси ва мураккаби сифатида биламан ва унда ғалаба қозониш чексиз ғурур бағишлайди. Боз устига, «Реал»нинг чемпионатда  ғалаба қозонганига кўп бўлганди. «Мадрид» - жаҳоннинг энг яхши клуби ва шунинг учун унвонни қайтаришимиз шарт эди. Энди байрам қилишга асосимиз бор. Демак, Сибелес майдонида кўришгунча.

Криштиану Роналду («Реал» ҳужумчиси): - Ҳиссиётлар зўр. Ўзимни янада кучлироқ сезяпман. Ҳа, аввалги мавсум билан таққослаганда, ҳозир тетикроқман. Биз «Реал» буюк жамоа эканлигини исботладик ва бундан ғурурлансак арзийди.

Луис Энрике («Барселона» бош мураббийи): - Ҳеч кимни айбламаймиз. Ўйлайманки, «Барселона» футболчиларини айблайдиган киши ҳам йўқ. Ҳа, чемпионлик пойгасини бошқача йўналишга буришимиз мумкин эди, бироқ бундай қилолмадик. Яна нима дердим, «Реал»ни ғалаба билан табриклайман.

Диего Симеоне («Атлетико» бош мураббийи): - Журналистлар мендан доимий равишда жамоада қолиш-қолмаслигим ҳақида сўрашади. Бугун аниқ жавоб тайёр - «Атлетико»да ишимни давом эттираман. Биласизми, нега? Чунки клубнинг келажаги порлоқ ва бу бизнинг келажагимиз. Эҳтимол, бошқа жамоаларда пул кўпроқдир. Аммо пул сенга ҳеч қачон «Атлетико»даги каби мислсиз ҳиссиётларни беролмайди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz