Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон – Таиланд учрашуви «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади

Ўзбекистон – Таиланд учрашуви «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади

  22.05.2017 12:06
  2
  907
Ўзбекистон – Таиланд учрашуви «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан аввал Таиланд термасига қарши ўртоқлик учрашувини Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказади.

Жамоалар ўртасидаги ўйин 6 июнь, сешанба куни соат 20:00 да старт олиши кўзда тутилган. Мазкур беллашув Ўзбекистон термаси учун Эронга қарши ўйин олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги баҳсни стадиондан бевосита ёритишни режалаштираётган ОАВ вакиллари ЖЧ–2018 саралаш босқичи учун берилган аккредитация карточкалари билан “Бунёдкор” майдонида кириши мумкин.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда. “B” гуруҳидаги Таиланд эса 7 ўйиндан кейин 1 очко билан сўнгги, 6-поғонани банд қилиб турибди.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


O'yin judayam qulay paytga belgilanibti bu muxlisla uchun yaxwi! Endi tarkib masalasida iloj boricha Xoshimov Lobanov Sergeev Andreev larsiz mayli yowro Paxtakor oyinchilari borku Jasur yaxwiboyev vs Doston Ibragimov wula chaqirilsin xullas bu oyin Eronga qarwi oyin oldidan tarkibni bemalol sinovdan otqizib kuchli tarkib tuzsa boladi! Vatanim jamoasiga omad lekin Babayangamas wundogam amTJ xozirda murabbiysiz oynavotti!
22.05.2017 23:36

3 Kun qolganda bekor qilinib,Oqlar va Ko'klar o'ynashmasa bo'ldi.Husniddin G'ofurovdan,Fozil Musaevgacha chaqirib ko'rikdan o'tkazish kerak.Eron bilan o'yin hayot-mamot.
22.05.2017 20:13

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz