Роттердамнинг «Фейеноорд» клуби Голландия чемпионатининг сўнгги турида «Хераклес»ни мағлубиятга учратиб, 15-марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Жамоа ушбу муваффақиятни нақ 18 йил кутди.
Ҳақиқатан, роттердамликлар бунга ҳақли эдилар, зеро жорий мавсум уларнинг ғалабага бўлган чанқоқликлари бошқа рақиблариникидан мутлақо ажралиб турди.
Sports.ru тақдим этган навбатдаги фотогалерея «Фейеноорд» сафида қаҳрамонга айланиб, якунда шоҳсупага кўтарилган футболчилар ва уларнинг устозига бағишланди.
Ҳар жабҳада фаол мутахассис қўл остидаги футболчиларни бир мақсад йўлида бирлаштириб, муваффақиятга эришди ва шу тариқа мухлису мутахассислар эътирофига сазовор бўлди.
Жованни ван БРОНКХОРСТ, 42 ёш, бош мураббий
34та ўйинда 26 ғалаба, 4 дуранг, 4 мағлубият
Брэд ЖОНС, 35 ёш, дарвозабон
32та ўйинда 24та тўп ўтказиб юборган
Рик КАРСДОРП, 22 ёш, ўнг қанот ҳимоячиси
29та ўйинда 1та гол, 4та самарали узатма
Эрик БОТТЕГИН, 29 ёш, марказий ҳимоячи
34та ўйинда 4та гол, 1та самарали узатма
Ян-Ари ван дер ХЕЙДЕН, 29 ёш, марказий ҳимоячи
31та ўйинда 2та гол 5та самарали узатма
Теренс КОНГОЛО, 23 ёш, чап қанот ҳимоячиси
23та ўйинда 1та гол, 2та самарали узатма
Карим ал АҲМАДИ, 32 ёш, таянч ярим ҳимоячиси
30та ўйинда 5та гол, 1та самарали узатма
Тони де ВИЛЬЕНА, 22 ёш, ярим ҳимоячи
29та ўйинда 4та гол, 1та самарали узатма
Йенс ТОРНСТРА, 28 ёш, ҳужумкор ярим ҳимоячи
34та ўйинда 14та гол, 9та самарали узатма
Дирк КЮЙТ, 36 ёш, ҳужумкор ярим ҳимоячи
31та ўйинда 12та гол, 5та самарали узатма
Эльеро ЭЛИА, 30 ёш, қанот ҳужумчиси
24та ўйинда 9та гол, 8та самарали узатма
Стивен БЕРГХЕЙС, 25 ёш, қанот ҳужумчиси
30та ўйинда 7та гол, 5та самарали узатма
Николай ЙОРГЕНСЕН, 26 ёш, ҳужумчи
32та ўйинда 21та гол, 11та самарали узатма
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20