Қайднома

Қидирув

Херар Пике: «Олтин Тўп»? Уни Буффон олишга ҳақли

Херар Пике: «Олтин Тўп»? Уни Буффон олишга ҳақли

  24.05.2017 15:09
  0
  801
Херар Пике: «Олтин Тўп»? Уни Буффон олишга ҳақли

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Херар Пике “Ювентус” дарвозабони Жанлуижи Буффон “Олтин Тўп” совринини ютишидан умидвор бўлмоқда.

“Агар Буффон “Олтин Тўп”ни қўлга киритса ажойиб иш бўларди. Буффон – бир неча марта Италияда чемпион бўлди, Жаҳон Чемпионатида совриндор бўлди. Энди навбат Европа Чемпионлар лигаси мусобақаси бош совринини қўлга киритишга келди.

Жижи бу соврин учун етарли меҳнатни амалга ошириб бўлди ва энди шу совринни қўлга киритиши зарур. Лев Яшиндан кейин яна бир дарвозабон “Олтин тўп”ни ютишига ҳеч ким қаршилик кўрсатмаслиги керак”, - дейди Пике AS нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 3 июнь куни “Ювентус” ЕЧЛ финалида Мадриднинг “Реал” клубига қарши финал учрашувида майдонга тушади. “Олтин Тўп” соврини эгаси ҳам катта эҳтимол билан айнан мана шу ўйин натижасига боғлиқ бўлади.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz