Қайднома

Қидирув

Етакчи клубларимиз иши юришмаётган паллада Бабаян кимга таянади?

Етакчи клубларимиз иши юришмаётган паллада Бабаян кимга таянади?

  25.05.2017 11:09
  1
  3205
Етакчи клубларимиз иши юришмаётган паллада Бабаян кимга таянади?

Очиқ тан олайлик, миллий чемпионатимиз худди ҳозиргидай ўтишини узоқ кутганмиз. Яъни доимий грандларнинг тез-тез очко йўқотишларию, ўртамиёна ва аутсайдер саналган жамоаларни олдинга силжишларини.

Мана, шу кунларга ҳам етиб келдик - айни пайтдаги турнир жадвалига қараб, кўзларингизга ишонмай қолишингиз ҳеч гап эмас. Албатта, «кичик» жамоалардаги ўсишдан хурсандмиз, уларнинг мухлислари учун шодмиз. Аммо танганинг иккинчи томонини унутмаслик керак.

Етакчи клубларнинг бўшашгани аввало, миллий жамоамиз ишларининг ортга кетишидан далолат беради. Боз устига, олдинда ўта муҳим ўйинлар турибди. Тинимсиз равишда танқид қилинаётган Самвел Бабаянга беихтиёр ачинасан киши.

Ўзингиз ўйланг, у ҳозирги ҳолатда кимларга таянади? Синовдан ўтган эски таркибгами ёки асосан иштиёқ эвазига ўзларини кўрсатаётган янги йигитларга? Тушунарлики, бош мураббий айни тиғиз пайт хоҳласа-хоҳламаса, таркибда кескин ўзгаришлар қилолмайди. Умуман, бундай ночорликнинг юзага келганига бутун футболимиз тизими айбдордир.

ОЧЛда иштирок этган клубларимизга қаранг, «Пахтакор»га боқинг. Хўш, шахсан сиз шу ҳолатда терма жамоани қандай тузардингиз? Менимча, футболимиз мутасаддилари аввало, етакчи жамоаларимиздаги пасайиш сабабларини ўрганишлари керак. Токи, муҳим паллаларда бундай ҳолат бошқа юзага келмасин...

Аброрбек СОҲИБЖОНОВ, Тошкент шаҳри.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР


Билдирилган фикрлар


Бабаянни урнида Абрамов булганда 1-лигадан булса хам хозиргидан кура кучлирок команда туза оларди.
26.05.2017 22:09

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Месси майдонни голсиз тарк этган ўйинда, Аргентина маҳорат бобида Россияга дарс берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.