Қайднома

Қидирув

«Бавария» ёзда қайси футболчиларни харид қилишини аниқлаб олди

«Бавария» ёзда қайси футболчиларни харид қилишини аниқлаб олди

  25.05.2017 23:28
  0
  823
«Бавария» ёзда қайси футболчиларни харид қилишини аниқлаб олди

«Бавария» ёзги трансферлар бозори пайти қайси футболчиларни харид қилишини аниқлаб олди. Демак, мюнхенликлар «Арсенал» етакчиси Алексис Санчес ва «ПСЖ» вакили Марко Верратти трансферига асосий мақсад сифатида қарашмоқда.

Немислар икки футболчи учун 120 миллион евро тўлашни режалаштиришган. Дарвоқе, Верраттининг агенти Донато ди Кампи яқинда мижозига «Бавария»дан таклиф тушиши мумкинлигини айтганди. Ярим ҳимоячи Ренату Саншеш эса Германия чемпионатидаги ғалабага қарамай, «Бавария»дан кетса керак.

Ҳозирда клуб раҳбарияти португалиялик иқтидорни бошқа жамоага қўйиб юбориш бўйича таклифларни ўрганиб чиқмоқда. Агар 19 ёшли футболчига чамаси 35 миллион евро тўлайдиган жамоа топилса, мюнхенликлар трансферни пайсалга солмайдилар.

«Бавария» Саншешни бир йил олдин «Бенфика»дан айнан 35 «лимон» эвазига харид қилганди. Португалиялик футболчига реал харидор ҳам бор - «МЮ».


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz