Қайднома

Қидирув

Жанни Инфантино Владимир Путин билан учрашди

Жанни Инфантино Владимир Путин билан учрашди

  27.05.2017 21:33
  0
  709
Жанни Инфантино Владимир Путин билан учрашди

Кеча, 23 май куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Краснодарга ташрифи чоғида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашди. Путин учрашув чоғида Конфедерациялар Кубоги мусобақаси бошланишига қадар мамлакатда барча ареналар тайёр бўлишига ваъда берди.

Шунингдек, учрашув доирасида Путин, Инфантино ва РФФ президенти Виталий Мутко “Краснодар” стадионига ташриф буюришди. ФИФА президенти Инфантино бу йил очилган аренани кўриб, бундан ҳайратда эканини таъкидлаб ўтди.

“Фантастика. Бу ерда сизлар билан бўлиб турганимдан жуда ҳам мамнунман. Стадион кўриниши Россия футболи қай даражада ривожланаётганидан дарак бермоқда. Шунчаки ажойиб!”, деди Инфантино.

Эслатиб ўтамиз, “Краснодар” стадионида 2018 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати, бу йил бўлиб ўтадиган Конфедерациялар кубоги мусобақаси ўйинлари ўтказилмайди. Турнир учрашувлари Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Саранск, Самара, Сочи, Ростов, Калининград, Нижний Новгород ва Волгоград шаҳридаги стадионларда ўтказилади.

Шунингдек, учрашув вақтида Путин Инфантинога Конфедерациялар кубоги мусобақасигача барча стадионлар тайёр бўлишига ваъда берди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz