Қайднома

Қидирув

Олий лига: «Локомотив»да йирик ғалаба, «Бунёдкор» Наманганда дуранг ўйнади

Олий лига: «Локомотив»да йирик ғалаба, «Бунёдкор» Наманганда дуранг ўйнади

  27.05.2017 21:25
  0
  956
Олий лига: «Локомотив»да йирик ғалаба, «Бунёдкор» Наманганда дуранг ўйнади

Олий лига 12-тури доирасида Наманганда “Навбаҳор” меҳмони бўлган “Бунёдкор” 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Қизиқарли тарзда кечган баҳснинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимнинг 67 дақиқасида Достон Ҳамдамов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Аммо “қалдирғочлар” бу устунликни ўйин охиригача сақлаб қола олишмади.

Ўйиннинг 82 дақиқасида “лочинлар” сардори Дилшод Жабборов мувозанатни тиклади.

Шу тариқа ҳар икки жамоа бир очкодан бўлишиб олишди.

«Навбаҳор»–«Бунёдкор»-1:1 (0:0)

Голлар: Дилшод Жабборов (82) - Достон Ҳамдамов (67).

"Навбаҳор": 30. Асилбек Аманов, 4. Аббос Отахонов, 9. Дилшод Жабборов, 17. Илҳом Бойдедаев, 21. Аъзам Алиев, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Тоҳир Шамшитдинов (20. Алишер Мирзаев, 72), 44. Дарко Станоевич, 77. Азиз Турғунбоев, 84. Неманья Йованович, 95. Тимур Талипов (10. Мансур Саидов, 54).

"Бунёдкор": 25. Мурод Зухуров, 2. Рустам Ашурматов, 4. Акрам Комилов, 8. Жавлон Иброҳимов, 9. Шаҳзод Нурматов (97. Жавоҳир Эсонқулов, 90+2), 10. Элдор Шомуродов (31. Миржаҳон Мирахмадов, 85), 17. Достон Ҳамдамов, 21. Дилшод Аҳмадалиев, 28. Даврон Умиров, 29. Отабек Шукуров, 44. Миржамол Қосимов (15. Фарруҳ Икромов, 61).

Ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилган Тошкентнинг “Локомотив” клуби эса рақибига ҳеч қандай имконият қодирмади.

Марат Бикмаевнинг дубли ҳамда Диёржон Туропов ва Тимур Кападзе томонидан киритилган голлар “темирйўлчилар”га 4:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди.

«Локомотив» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона) 4:0

Голлар: Марат Бикмаев (45, 53), Диёржон Туропов (51), Тимур Кападзе (82).

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Марат Бикмаев (Муродбек Бобожонов, 65), Садриддин Абдуллаев, Сардор Мирзаев, Тимур Кападзе, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Шерзод Файзиев, Диёржон Туропов, Жалолиддин Машарипов

"Нефтчи": Абдумавлон Абдужалилов,  Сергей Концевой,  Ҳамза Каримов, Акрам Баҳриддинов, Шерзод Ҳакимов, Аббос Махсталиев, Жавоҳир Расулов, Дилёрбек Ирматов, Муҳсин Убайдуллаев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Дмитрий Камаровский.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz