Қайднома

Қидирув

Бернарду Силва расман «Манчестер» футболчиси

Бернарду Силва расман «Манчестер» футболчиси

  28.05.2017 10:53
  0
  849
Бернарду Силва расман «Манчестер» футболчиси

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ёзги трансферлар мавсумидаги илк харидини амалга оширди. “Шаҳарликлар” “Монако”нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Бернарду Силва билан шартнома имзолашди. Бу ҳақда клуб расмий твиттер саҳифаси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, трансфер қиймати 43 миллион фунтни ташкил этиб, Бернарду Хосепа Гвардиола қўл остида 20 рақамда тўп суради. Шартнома эса 5 йиллик муддатга имзоланди.

Маълумки, Силва жорий мавсм “Монако” таркибида Франция чемпионати бош совринини қўлга киритди.

Шунингдек, Силвага Англиянинг бир қатор етакчи “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” жамоалари қизиқиш билдирганди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz