Қайднома

Қидирув

«Баркамол авлод»-2017: Яна пойтахтликлар биринчи бўлишди

«Баркамол авлод»-2017: Яна пойтахтликлар биринчи бўлишди

  28.05.2017 12:58
  1
  759
«Баркамол авлод»-2017: Яна пойтахтликлар биринчи бўлишди

25-27 май кунлари Жиззах шаҳридаги «Сўғдиёна» универсал спорт мажмуаси стадиони узра академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг «Баркамол авлод – 2017» спорт ўйинлари машъаласи порлаб турди.


Навбатдаги "Баркамол авлод" мусобақаси ҳам мамлакатимизда жорий этилган уч босқичли тизим – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада спорт ўйинларининг самарадорлигини яна бир бор намойиш этди. Ватанимиз келажаги бўлган ёш авлодни она юртга муҳаббат, киндик қони томган тупроққа садоқат руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган мазкур тизимнинг нуфузи йилдан-йилга ошиб бораётир.

Яна бир муҳим жиҳати, уч босқичли спорт ўйинлари финали ўтаётган шаҳарларда халқаро талабларга жавоб берадиган ўнлаб спорт иншоотлари барпо этилмоқда, ҳудудлар янада обод бўлмоқда. Мусобақалар муносабати билан Жиззахда қурилган янги спорт иншоотлари, сузиш ҳавзалари, тубдан реконструкция қилинган спорт заллари, ўқув биноларини кўрган киши бунёдкор ҳалқимизга тасаннолар айтади.

“Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинлари юздан ортиқ оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан мунтазам ёритиб борилди. Интернет тармоғида очилган www.barkamol-avlod.uz сайтида қизғин беллашувлар ҳақида маълумотлар, фотолавҳалар, ўзбек, рус, инглиз тилларида бериб борилди. Мусобақа кунлари хорижий мамлакатларда яшовчи минглаб кишилар шу тармоққа мурожаат қилди.

... 27 май. Соат 19.00 “Сўғдиёна" универсал спорт мажмуаси стадиони байрамона безатилган. Чорлов мусиқаси янграйди. Ёш спортчи ва санъаткорлар ижросидаги вокал-хореографик композиция билан «Баркамол авлод – 2017» спорт мусобақаларининг тантанали ёпилиш маросими бошланади. Минглаб томошабин олқишлари остида майдонга мусобақа иштирокчилари – Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри терма жамоалари кириб келди.

25.JPG

  Бир неча кун мобайнида қизғин давом этган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросими бошланди.

Мусобақада энг кўп медаль жамғариб, биринчи ўринни эгаллаган Тошкент шаҳри жамоаси бош мукофот – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Баркамол авлод – 2017» спорт ўйинлари қатнашчиларига табригининг асл нусхаси ва Президент совғаси – "Damas" автомобили билан тақдирланди.
Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган Андижон вилояти ва учинчи поғонадан жой олган Самарқанд вилояти жамоаларига Президент совғаси – "Damas" автомобиллари топширилди.

Муросасиз курашларда алоҳида маҳорат кўрсатган, тенгқурлари орасида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ўқувчи-спортчилар махсус совринларга сазовор бўлди.
– Спорт ва дўстлик байрами – «Баркамол авлод –2017» беллашувлари рекордлар ва унутилмас воқеаларга бой бўлди, – дейди оғир атлетика бўйича олтин медаль соҳиби қорақалпоғистонлик Ғайрат Айтмуротов. – Ушбу мусобақалар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида спорт изчил ривожланиб бораётганини яна бир бор кўрсатди.
Спортнинг 17 тури – баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи, шахмат, оғир атлетика, бокс, дзюдо, таэквондо, эркин кураш, юнон-рум кураши, сузиш, енгил атлетика, теннис, стол тенниси, бадминтон ва бадиий гимнастика бўйича беллашувларда лицей ва коллежнинг 898 ўқувчиси иштирок этди. Спортчилар 193 олтин, 193 кумуш ва 214 бронза медали учун баҳс олиб борди
Мусобақаларнинг ёпилиш маросимида «Баркамол авлод – 2017» спорт ўйинларининг байроғи туширилди. Уни жиззахлик спортчилар академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг навбатдаги финал мусобақасига мезбонлик қиладиган Қашқадарё вилояти вакилларига топширди.
Уч кун давомида порлаб турган “Баркамол авлод –2017” машъаласи аста сўндирилади.

«Баркамол авлод – 2017» ўйинларининг ёпилиш маросими спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ва санъаткорларнинг катта концерти билан якунланди.  “Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақаларининг ёпилиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов иштирок этди.  

 

Зиёдулла Жонибеков, Тошқул Бекназаров, ЎзА


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


towkent waxar 1 boliwi aniq edi,ularning tarkibini 90% ni viloyatlilar tawkil etadi,OZK da taxsil oladiganlar va hokazolar
28.05.2017 16:26

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz