Қайднома

Қидирув

АПЛ клублари жорий мавсум қанчадан даромад кўришди?

АПЛ клублари жорий мавсум қанчадан даромад кўришди?

  29.05.2017 08:46
  0
  1071
АПЛ клублари жорий мавсум қанчадан даромад кўришди?

Англиядаги барча клубларнинг якунланган мавсумда қанча даромад орттиришгани маълум бўлди.

Хусусан, «Челси» премьер-лигада 152 миллион фунт стерлинг ишлаб топди. Янги телевизион шартнома инглиз клубларини дунёдаги энг бойлардан бирига айлантирди. Mirror нашрининг маълумотига кўра, АПЛнинг сўнгги жамоаси «Сандерленд» мавсум мобайнида 100 миллион фунт стерлинг ишлаб топган. Ҳар бир клуб телевидениедан 84,4 миллион фунтни ташкил қилувчи кафолатланган улушини олади. қолган даромадлар эса мукофот пуллари ҳамда телевизион трансляциялар бўйича индивидуал ҳисоб-китобдан йиғилади.

Жорий мавсум якунларига кўра, «Челси» энг кўп даромад қилган бўлса, кейинги ўринда «Манчестер Сити» (149 миллион) бормоқда. Учинчи ва тўртинчи ўринни бўлишиб олган «Тоттенхэм» ҳамда «Ливерпуль» клубларига эса ушбу кўрсаткичга етиш учун бир миллион етмади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz