Қайднома

Қидирув

«Насаф»нинг беш нафар аъзоси миллий терма жамоага таклиф этилди

«Насаф»нинг беш нафар аъзоси миллий терма жамоага таклиф этилди

  29.05.2017 14:14
  1
  1149
«Насаф»нинг беш нафар аъзоси миллий терма жамоага таклиф этилди

Хабарингиз бор, Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоамиз 12 июн куни сафарда Эрон терма жамоаси билан баҳс юритади. Бу учрашувнинг аҳамияти жуда юқори.Бунгача миллий терма жамоамиз 6 июн куни Тошкентда Таиланд терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади Бугун ЎФФ расмий сайтида ҳар иккала учрашув учун чақирув олган футболчиларимиз номи эълон қилинди.

Унга кўра, бу сафар  "Насаф"нинг беш нафар футболчиси миллий терма жамоа таркибига таклиф этилди. Бунгача Самвел Бабаян "Насаф"дан бир ёки уч нафар ўйинчимизни терма жамоага таклиф этаётган эди. 

Марҳамат  миллий терма жамоамизга таклиф этилган футболчилар билан танишинг.

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”);

Ҳимоячилар: Станислав Андреев (“Пахтакор”), Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Анзур Исмоилов (“Чанчунь Ятай”, Хитой), Егор Кримец (“Бейжинг Гоань”, Хитой), Исломжон Қобилов (“Металлург”), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”);

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”), Сервер Жепаров (“Истиқлол”, Эрон), Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-1912”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш”, Қатар), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Азиз Ҳайдаров (“Ажман”, БАА), Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Вадим Афонин (“Оренбург”, Россия), Одил Ҳамробеков (“Насаф”);

Ҳужумчилар:  Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Беллашув “Бунёдкор” стадионида соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган. Эронга қарши учрашув эса 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея 13 очко билан иккинчи, Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Барча футболчиларимизга, бўлажак ўйинларда зафарлар тилаб қоламиз.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Лобанов,Хошимов,Кримец,Шукуров оут!Кувонарлиси мен кутган таркиб бор экан.Факат бир футболчини кушишни истардим.Динамо сафида Абдумалик Абдуллаев деган захирадан тушиб гол урадиган хужумчи бор эди. Акром Комилов кани?
29.05.2017 22:29

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz